Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Бобур Акбаров: «Бунёдкор» либосида майдонга тушиш мен учун шараф»

Баҳо:
+-1 | -

Ортда қолган мавсумни “Гулистон” жамоасида ўтказган ҳимоячи Бобур Акбаровга мамлакат чемпионидан таклиф тушди. Футболчи “қалдирғочлар” билан икки йиллик битимга имзо чекди.

- “Бунёдкор” клубидан қачон таклиф олгандингиз, умуман бу қандай содир бўлди?
- Чемпионат давомида ўйинимни кўриб қизиқишган шекилли, менга таклиф билан чиқишди. Вариантларни кўриб чиқиб “Бунёдкор”да тўхтадим. Биламан, бу жамоада тўп суриш осон иш эмас. У ерда рақобат анча кучли. Аммо умид қиламанки, бу нарса менга ёрдам беради. “Бунёдкор”га келиб олдимга янада яхшироқ мақсадларни қўйдим.

- Айтингчи, “Бунёдкор”нинг таклифи сиз учун "сюрприздек" туюлдими?
- Ҳа, шунақа деса ҳам бўлади. Нимагаки, ҳар кимга ҳам бундай таклиф бўлавермайди. “Бунёдкор”нинг либосида майдонга тушишни ҳамма хоҳлайди ва бу мен учун шараф. Миржалол Қўшоқович менга ишонч билдирган экан, қўлимдан келганича ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

- “Гулистон” билан олий лигани тарк этишга мажбур бўлдинглар. Шунга қарамасдан сиз чемпион жамоа сафига қўшилишга муваффақ бўлдингиз.
- Иккала жамоани бир-бирига солиштирш ноўрин. “Гулистон”да мухлислар бизни яхши қўллаб-қувватлашди. Олий лигани тарк этган бўлсакда, уларнинг олдида юзимиз ёруғ деб айта оламан.

- Янги клубдаги “ҳаётингиз” ҳам бошланди. Дастлабки таассуротларингиз билан ўртоқлаша оласизми?
- “Бунёдкор”нинг машғулотлари бошқа клубларникига қараганда фарқ қилади. Машғулотларда астойдил ҳаракат қилиб кўзланган натижаларга эриша оламиз. У ерда бизни жуда яхши кутиб олишди. Худди эски танишлардек муносабатда бўлмоқдалар.

- Табиийки, фаолиятингизда олдинга қадам ташладингиз, тўғрими?
- Ҳа, мен учун катта ўзгариш бўлади. Нима қилиб бўлса ҳам мураббийларнинг ишончини оқлашга астойдил киришаман. Ҳар бир футболчининг мақсади бор, шунга яраша мен ҳам ўйлаган режаларимни амалга оширмоқчиман.

- “Андижон”га ўтишингиз ҳам мумкин эди. Аммо “Бунёдкор”дек клубдан чақирув бўлгач уларнинг таклифини кўриб ҳам чиқмаган бўлсангиз керак?
- “Бунёдкор” Осиё чемпионлар Лигасида ўйнайди. Мен ҳам ушбу мусобақада ўзимни кўрсатмоқчиман. “Андижон”га келадиган бўлсак, бу менинг туғилиб ўсган шаҳрим. Балки келажакда у ерга қайтарман.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:45, 19.12.2013.
Ўқилди: 2844 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.