Марат Бикмаев "Актобе"ни тарк этгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бу ҳақда футболчининг ўзи ҳам клубнинг "ВКонтакте"даги мухлислар гуруҳида хабар қолдирди.
"Мен барча ишқибозларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар бизни жуда яхши қўллаб-қувватлашди. Уларнинг ёрдамисиз биз чемпион бўла олмасдик. Менга ишонган мухлисларга эса алоҳида раҳмат. Мен тиззамни операция қилдирдим ва олдимда яна бир жарроҳлик амалиёти турибди. Ҳозирча эса тикланиш жараёнини ўтамоқдаман. Мен энди "Актобе" футболчиси эмасман. Лекин жароҳатдан соғайиб кетганимдан кейин балки яна сизлар билан учрашармиз! Мухлисларимга ва 13-секторга раҳмат! Барчангизни яхши кўраман! "Актобе" чемпион!!!", - дея ёзди Бикмаев.
Марат Бикмаев жамоани тарк этганини "Актобе"дагилар ҳам тасдиқлашди. У 2012 йилнинг ёзида жамоага келганди. Бу вақт мобайнида у 21та ўйинда майдонга тушди. Премьер-лига-2013нинг 9-тури доирасида "Актобе" - "Тобол" баҳсида жиддий жароҳат олганди.