Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Воҳид Шодиев: «Бунёдкор» — бир мақсад йўлида бирлашган жамоа»

Баҳо:
+ | -

“Бухоро” жамоасида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган ҳужумчи Воҳид Шодиевга Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасидан таклиф тушди. Футболчи ушбу таклифга рози бўлиб, кейинги фаолиятини “қалдирғочлар” билан боғлади. Унинг ушбу ўтиш борасидаги фикрлари кўпчиликни қизиқтиришини инобатга олиб, уни суҳбатга тортдик.

- Қарор қабул қилишда қийналмагандирсиз-а?
- Йўқ, қийинчилик бўлмади. Мен учун ҳар томонлама маъқул таклиф бўлганди. Олдин айтганимдек, кўпроқ “Бунёдкор” учун ўйнашга хоҳишим бор эди. Шартномага қўл қўйишга арзимайдиган сабаб бўлмади.

- “Қалдирғочлар” доимо барчанинг диққат эътиборида бўлиб келган. Шу сабабли у ердаги футболчиларга ҳам эътибор юқори бўлади. Бундай шароитда сизга ортиқча босим ҳалақит қилмайдими?
- Жамоага энди қўшилганим боис ортиқча босимни сезмадим ва бундан кейин ҳам бу нарса бўлмайди деган умиддаман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ишимни бажаришга ҳаракат қиламан. Футболдан ташқари нарсаларга умуман эътибор бермайман.

- Клубда Олександр Пишур, Игорь Таран ва Анвар Бердиев каби тажрибали ҳужумчилар бор. Бундай кучли рақобатга кириш учун биринчи навбатда нимага эътибор қилмоқчисиз?
- Жиддий рақобат ичида “йўқолиб” кетмасликка ҳаракат қиламан. Пишур, Бердиев ва Таран жамоага фойда келтира оладиган хужумчилар. Улар қаторида мен ҳам “Бунёдкор”га ёрдам бериш учун келганман.

- Чемпион жамоага келгач интилиш ва иштиёқ янада ошдими?
- Бу мен учун янги чўққи бўлиб кўринмоқда. “Бунёдкор”да нималарга қодирлигинимни кўрсата олсам ўзимни бахтли ҳис этаман.

- Янги мавсумда қанчадир миқдорда гол ура оламан деб айта оласизми?
- Бу масалада аниқ жавоб бермайман. Шу кунгача чемпионатдан олдин мана бунча гол ураман деб айтамаганман. Ҳаммаси мавсум тугаганидан кейин маълум бўлади. Ҳозирдан бир нима дейиш нотўғри бўларди.

- Клубга мослашишда кимлар ёрдам беряпти?
- Жамоанинг аҳиллигини кўриб хурсанд бўлдим. Бу битта мақсад учун бирлашган жамоадир. Вазифа жиддий бўлганидан кейин ҳамма бир-бирига ёрдам беради. Клубда олдин бирга тўп тепган дўстларим ҳам бор.

- Миржалол Қосимов билан учрашув қандай ўтди?
- Мураббий билан футболчи ўртасидаги суҳбат давомида Миржалол Қўшоқович ҳақиқий мураббий эканлигини кўрсатди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:51, 20.12.2013.
Ўқилди: 2477 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.