«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Дэвид Мойес Англия чемпионати доирасидаги «Вест Ҳэм»га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз бугун жуда яхши ўйнадик. Энди шу руҳда давом этишимиз керак. Ўйинчиларда ўзларига бўлган ишоч ошди ва бизз жуда кўп вазиятларни юзага келтиряпмиз.
Уэльбек бугун кичик жароҳат билан ўйнади. Янузай ҳам бугун зўр ўйнади. Биз Янузайнинг келажакда кучли футболчи бўлишини хоҳлаймиз, лекин у ҳозирданоқ ажойиб ҳаракат қилмоқда. У гол уришни ҳам билади. Бир сўз билан айтганда ажойиб талант»,- дейди Мойес.