«Ливерпул» бош мураббийи Брендан Роджерс Англия чемпионати доирасидаги бугун бўлиб ўтган «Кардифф»га қарши ўйиндан кейин Луис Суарес ҳақида фикр билдирди.
«Суарес ўз ишига профессионал ёндашади. Унинг иши гол уриш ва вазиятлар яратиш. Луис бу ишни ҳар ҳафта аъло даражада уддаламоқда.
Мен у билан анчадан буён бирга ишлаяпман ва менинг фикримча, Луиснинг мияси футбол учун яралган. Тўп қаерда, қачон орқага қараш керак, буларнинг барчасини у шунчалик аниқлик билан сезадики, бунга ақл бовар қилмайди.
У бугун эгоист эмаслигини ҳам кўрсатди. Стерлингга тўпни етказиб берган ҳолатда ўзи ҳам гол урса боларди, лекин у шеригини қулай вазиятга чиқарди»,- дейди мураббий.