Кеча "Навбаҳор" футболчилари «Навбаҳор-Умид» футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида навбатдаги машғулотни ўтказишди. Байрамов бошчилигида ўтказилган машғулотда 24 нафар футболчи иштирок этди. Таркибга эса ўтган мавсумни Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубида ўтказган ярим ҳимоячи Аюбхон Нўъмоновни келиб қўшилганлигини эътироф этиш жоиз. Гарчи футболчи машғулотларда иштирок этган бўлсада, уни жамоада қолиш ёки қолмаслиги борасида аниқ бир фикр билдириш мушкул. Шу билан биргаликда ёшлар сафида ўзларини кўрсатган бир қатор ёшлар ҳам асосий таркибда шуғулланишмоқда. Клуб раҳбарияти томонидан музокараларга кирилишган футболчилар эса 2014 йилнинг январь ойида бошланадиган йиғинда сафга қўшилишларини яна бир бор эслатиб ўтиш жоиз.
«Навбаҳор»нинг иккинчи кунги йиғинида қуйидаги футболчилар иштирок этишди: Т.Султанов, А.Султанов, И.Бойдедаев, А.Баҳриддинов, А.Жўраев, А.Аҳмедов, Қ.Маҳаммаджанов, М.Расулов, А.Гаппаров, С.Абдуллаев, Ж.Меҳмонов, А.Абдуллаев, А.Рашидханов, М.Нуриддинов, М.Собиров, С.Воҳидов, Д.Умаралиев, И.Исмаилов, Б.Шарофиддинов, Б.Тўрабоев, И.Жўраев, Ж.Холмирзаев, М.Раҳмонов, А.Нўъмонов.