Голландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал келажакда "Тоттенхэм"ни бошқариши мумкинлиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Англия чемпионати мен учун ҳамиша қизиқ бўлиб келган. Шунинг учун "Тоттенхэм"ни бошқариш имконияти бор. Яхши вариант. Лекин ҳозир бунинг иложи йўқ. Мен Голландия терма жамоаси билан бандман ва иккита ишда ишламайман", дейди ван Гал.
Луи ван Галнинг Голландия терма жамоаси билан шартномаси 2014 йилда якунланади.