«МЮ» устози Дэвид Мойес жамоа ярим ҳимоячиси Маруан Феллайнининг ҳолати ҳақида фикр билдирди.
«Шанба куни Маруан операция қилинади. У аввалги жароҳатидан тиклангани йўқ. Биз 10 кун кутдик, лекин унинг ҳолати яхшиланмади. Шунинг учун операция қилишга мажбурмиз.
Менинг ҳисобим бўйича, у 6 ҳафта майдонга туша олмайди. Лекин унинг тўлиқ майдога тушиши учун озроқ вақт керак бўлади»,- дейди мураббий.