Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

ЎФФ йил якунлари маросимидан фоторепортаж

Баҳо:
+ | -

23 декабрь, душанба куни Тошкентдаги «Зарафшон» кино-концерт залида ЎФФ йил якунлари ва 2013 йил якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда 2013 йил ўз ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатларида муваффақиятли ўйин кўрсатган Ўзбекистон U-17 ва U-20 терма жамоалари тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бундан ташқари, бир гуруҳ фахрийлар ва ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган бир гуруҳ шахслар «Ўзбекистон Футбол Федерацияси эсдалик нишони» билан тақдирланди.

Шунингдек, «Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси» (Жамшид Болтабоев, Акобир Тўраев, Иззатилла Абдуллаев) ва «Йилнинг футбол бўйича йилнинг энг яхши болалар мураббийи» (Дилшод Нуралиев), «Энг яхши матбуот хизмати» («Насаф»), «Fair Play – Ҳалол ўйин» соврини («Локомотив»), «Энг яхши ҳакам» (Равшан Эрматов) ҳам ўз эгаларига топширилди.

«Бунёдкор»нинг украиналик ҳужумчиси Александр Пишур Ўзбекистон чемпионатининг 2013 йилдаги энг яхши тўпурари деб топилган бўлса, «Насаф»нинг туркманистонлик етакчиси Артур Геворкян Ўзбекистон чемпионатининг 2013 йилдаги энг фойдали ўйинчиси деб топилди. Асосий мукофотлар – «Йилнинг энг яхши мураббийи» «Насаф» устози Рўзиқул Бердиевга, «Йилнинг энг яхши футболчиси» эса Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисовга насиб этди.

Тадбирда ўзбек эстрадаси юлдузлари ўз куй-қўшиқлари билан чиқиш қилишди. Қуйида тантанали маросимдан тайёрланган фоторепортаж билан танишишингиз мумкин. Суратлар муаллифи – Ҳасан Пирмуҳамедов.

 


Таниқли созанда Абдуҳошим Исмоилов.


Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова.


Тантанали маросимда ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов сўзга чиқди.


Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев Malibu автомобили билан тақдирланди.


Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев ҳам Malibu автомобили билан тақдирланди.


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ЖЧ-2013даги иштироки учун тақдирланди.


Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари ЖЧ-2013даги иштироки учун тақдирланди.


Янги Malibu‘лар "Зарафшон" кино-концерт зали ташқарисида мураббийларни кутиб турганди.


Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов.


Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова.


Бир гуруҳ фахрийлар ва ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган шахслар ЎФФ эсдалик нишони билан тақдирланди.


"Fair Play" соврини "Локомотив" футбол клуби мураббийи Ҳаким Фузайловга топширилди.


"Миллион" ҚВЗ жамоаси йиғилганларни ўз ҳангомалари билан хурсанд қилди.


Хонанда Шоҳруҳхон.


Равшан Эрматов кетма-кет саккизинчи марта Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками деб топилди.


Александр Пишурга энг яхши тўпурарга аталган соврин топширилди.


Хонанда Манзура


"Энг яхши матбуот хизмати" - "Насаф" ФКга насиб этди.


"Чемпионатнинг энг фойдали ўйинчиси" - Артур Геворкян.


"Йилнинг энг яхши мураббийи" - Рўзиқул Бердиев.


"Йилнинг энг яхши футболчиси" - Виталий Денисов.

   
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:05, 24.12.2013.
Ўқилди: 5685 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.