"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоасининг Boxing Day`да кўрсатаётган натижаларидан қониқаётганини таъкидлаб ўтди.
"Ўзилнинг елкасида кичик жароҳати бор. "Кардифф" билан ўйинда майдонга туша олади, деб ўйламайман. Кўрамиз, кейинроқ ўйнашга тайёр бўлади.
Натижалардан жуда ҳам қониқяпман. Чунки бугун биз кўпчиликни ҳайрон қолдирдик. Boxiy Day`да иккита сафар ўйинларини ўтказдик ва "Вест Ҳэм" ва "Ньюкасл" каби жамоаларни мағлубиятга учратдик.
Жамоам жангларга тайёр, деб ҳисобласанглар бўлади. Чемпионлик учун курашни давом эттирайлик ва ўз ўйинимизни ҳам яхшилаб борайлик...", - дейди Венгер жамоа мухлисларига қарата.