Кириш Регистрация
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-1 Жанубий Корея
17/04 20:00 Андижон 2-3 Хоразм
17/04 22:15 Ўзбекистон 3-0 КХДР
18/04 18:00 Хоразм - Бунёдкор
18/04 20:15 Қизилқум - Қўқон-1912
19/04 00:00 Эспаньол - Хетафе
19/04 17:00 Райо Вальекано - Валенсия
19/04 18:00 Лечче - Комо
19/04 18:00 Шўртан - Машъал
19/04 19:00 Бухоро - Насаф
19/04 19:00 Кристал Пэлас - Борнмут
19/04 19:00 Эвертон - Манчестер Сити
19/04 19:00 Вест Хэм - Саутгемптон
19/04 19:00 Брентфорд - Брайтон
19/04 19:15 Барселона - Сельта
19/04 20:15 Нефтчи - Пахтакор
19/04 21:00 Монца - Наполи
19/04 21:30 Мальорка - Леганес
19/04 21:30 Астон Вилла - Ньюкасл
19/04 23:45 Рома - Верона
20/04 00:00 Лас-Пальмас - Атлетико

Бир қатор Футбол федерациялари раҳбарлари Мираброр Усмоновни табриклашди

Баҳо:
+ | -

Япония Футбол Уюшмаси (ЯФУ) Президенти Куния Даини Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмоновнинг янги муддатга сайланганлиги билан табриклади. Япония футбол жамоатчилиги раҳбари Ўзбекистон футболидаги ўсиш ва ривожланишнинг давом этишига ишонишини айтади.

«Биз ЎФФ билан турли соҳалардаги ўзаро тажриба алмашувлари ва Осиё футболининг тараққиётига асосланган яқин ҳамкорликка умид билдирамиз», - деб ёзилади Куниянинг табрикномасида.

«ЎФФ Президентлигига қайта сайлангангиз муносабати билан энг самимий табрикларимизни қабул қиласиз», - деб ёзади БАА Футбол Уюшмаси Президенти, ОФК Ижроия Қўмитаси аъзоси Юсуф ал-Серкал.  Серкал ўз табрикномасида ҳурматга сазовор Ўзбекистон Футбол Федерацияси Усмоновнинг қайта сайланишидан ташкилотнинг бошқаруви ва ривожланиш йўлида катта катта билим, фойда ва тажриба олишини алоҳида таъкидлайди.

«Шахсан ўз ва Украина Футбол Федерацияси номидан табрикнома йўллаётганимдан хурсандман», - дейилади Украина Футбол Федерацияси Президенти Анатолий Конковнинг табрик хатида. «Фурсатдан фойдаланиб, ҳам шахсий, ҳам федерациялараро алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигимизни айтиб ўтмоқчиман».

Корея Футбол Уюшмаси Президети (КФУ) Монг Гью Чунг ҳам ўз табригида Усмоновнинг президентлиги даврида қўйилган тамал тоши Ўзбекистон футболига кўп йиллар давомида хизмат қилишини ёзади. «Дунё кўраяптики, Сизнинг раҳбарлигингиз остида ЎФФ ва Ўзбекистон футболи тўғри йўналиш бўйлаб ривожланаяпти. Келинг, давлатларимиз футболининг ривожи учун биргаликда мана шундай ишлашда давом этайлик», - дейди КФУ Президенти.

ЎФФ Президенти Мираброр Усмоновнинг қайта сайланганлиги муносабати билан, шунингдек, Эрон Футбол Федерацияси Президенти Али Кафашиан, Озарбойжон Футбол Федерациялари Уюшмаси Ровнаг Абдуллаев, Қирғизистон Футбол Федерацияси Президенти Семетей Султонов, шунингдек, ОФК Ижроия қўмитаси аъзоси Ташима Казо ва бошқалар Янги йил табриклари илова қилинган табрикномалар жўнатган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:00, 30.12.2013.
Ўқилди: 3511 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz