Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Теннис. Денис Истоминнинг 2013 йилдаги иштироки

Баҳо:
+ | -
Ҳар бир спорт турида жаҳоннинг етакчилари бўлиши билан бирга, ҳар бир давлатда ҳам мавжуд спорт турлари бўйича биринчи рақамли спортчилари бўлади. Албатта, ўзи фаолият кўрсатаётган спорт турида пешқадам бўлиш ҳар бир спортчи учун ўзига хос шараф билан бирга, катта масъулиятни ҳам юклайди.    Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин мана бир неча йилдирки мамлакатимиз теннисчиларига сардорлик қилиш билан бирга, жамоадошлари қалбида ғалабага бўлган интилиш ҳисларини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Бунга жорий йил ўтказилган Дэвис кубогининг саралаш учрашувларда яна бир бора амин бўлдик.    Ҳамюртимизнинг биргина 2013 йилги спорт мавсумидаги фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, кўплаб ҳаяжонли ва ёрқин воқеаларга бой бўлганлигига амин бўламиз.    Яккалик баҳсларнинг ўзида “Улкан тож” туркумига кирувчи “Австралия очиқ чемпионати”, “Ролан Гарос”, “Уимблдон”, “Америка очиқ чемпионати”, шунингдек, Австралия, АҚШ, Монако, Испания, Португалия, Италия, Франция, Канада, Россия, Таиланд, Швейцария каби давлатларда ўтказилган йирик мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Денис Истомин, Ўзбекистон теннис мактаби қай даражада тараққий этиб бораётганлигини амалда исботлади.    Йил давомида ўтказилган турнирларда юртдошимиз, Жон Иснер (АҚШ), Янко Типсаревич (Сербия), Николас Алмагро (Испания), Андреас Сеппи (Италия), Флориан Майер (Германия), Фернандо Вердаско (Испания), Мартин Клижан (Словакия) каби жаҳоннинг номдор ракетка усталарини мағлуб этишга муваффақ бўлди.    Бундан ташқари, Новак Жокович (Сербия), Рожер Федерер (Швейцария), Энди Маррэй (Б.Британия), Давид Феррер (Испания), Милош Раонич (Канада), Томми Хаас (Германия), Станислав Вавринка (Швейцария), Томаш Бердих (Чехия) ҳамда Сэм Куэрри (АҚШ) каби дунёнинг етакчи теннисчилари билан кечган баҳсларда ўзининг кучли иродасини намоён этди.    Айниқса, 14-27 январь кунлари Мельбурн (Австралия)да бўлиб ўтган “Австралия очиқ чемпионати”да Андреас Сеппи, 26 май – 9 июнь кунлари Париж шаҳри (Франция)да ўтказилган “Ролан Гаррос” турнирида Флореан Майер, 24 июнь – 7 июль кунлари Лондон (Б.Британия)да бўлиб ўтган “Уимблдон” турнирида Андреас Сеппи, 5-11 август кунлари Монреал (Канада)да ўтказилган мусобақада Новак Жокович, 26 август – 8 сентябрь кунлари Нью-Йорк шаҳри (АҚШ)да бўлиб ўтган “US Open ” турнирида Энди Маррэйга қарши кечган баҳсларда намойиш этган ўйинлари, миллионлаб теннис мухлислари ва мутахассисларининг юксак эътирофи ва олқишларига сазовор бўлди.    Денис Истомин яккалик баҳсларида бўлгани каби жуфтликлар мусобақасида ҳам кўплаб ғалабаларга эришди. Жумладан, 17-20 октябрь кунлари Москва шаҳри (Россия)да бўлиб ўтган “Кремл кубоги”да россиялик шериги Михаил Елгин билан бош совринни қўлга киритди.    Умид қиламизки Денис Истомин 2014 йилги мавсумда ҳам зафарли одимларини давом эттириб, ўзининг ёрқин ғалабалари билан хушнуд этишда давом этаверади. Бу йўлда унга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:05, 30.12.2013.
Ўқилди: 3163 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.