"Челси" устози Жозе Моуриньо "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) ҳимоячи Жон Террини мақтади.
"Бугун Жон Премьер-лигадаги 600-ўйинини ўтказди. Бундан ҳам муҳимроғи, у мавсумда барча ўйинларнинг бошидан охиригача ўйнамоқда.
Терри майдондаги ҳар бир дақиқада меҳнат қилади. Унинг ўйини фантастик", - дея Моуриньодан иқтибос келтириб ўтди клуб расмий твиттери.