
"Реал" яримҳимоячиси Гарет Бэйл жароҳатидан сўнг сафга қайтди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
Яқиндан уэльслик футболчи Мадрид клубининг бошқа аъзолари билан тенгма-тенг равишда машғулотлар олиб бора бошлади. Шунингдек, Фабиу Коэнтрау ҳам тўлиқ куч билан шуғулланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бэйл "Реал"нинг охирги икки ўйини - "Валенсия" (3:2) ва "Олимпика"га қарши учрашувларни ўтказиб юборди.













