"Насаф" жамоаси мухлислар клуби фаоллари ажойиб бир ташаббус билан чиқишди. Улар жамоанинг ОЧЛ-2014 плей оффдаги Қатарнинг "Ал-Жайиш" жамоаси билан бўладиган учрашувда бевосита стадионда туриб қўллаб-қуватлашни мақсад қилишди. Шунингдек? ушбу ташаббусга қўшилишни ихтиёр қилган мухлисларни ҳам ўз сафларига таклиф қилишмоқда.
Ушбу ташаббусга қўшилишни, яъни жамоа мухлислари билан бирга "Ал-Жайиш" - "Насаф" учрашувини Доҳа шаҳридаги "Қатар СК" стадионида томоша қилиб, "аждарлар"га мадад бўлишни хоҳловчилар жамоа мухлислар клуби фаоли Зиёдулла Сафаровга қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +998 95 505 11 17.
Мухлислар клуби фаоллари сайёҳлик фирмаларининг бири билан сафар режалари ва харажатларини олдиндан келишиб олишган. Сафар қуйидаги режага асосан уюштириладиган бўлди:
2014 йил 5 февраль куни Тошкентдан Дубайга самолётда парвоз қилинади ва ўша куннинг ўзида Дубайдан Доҳага борилади. У ерда меҳмонхоналарнинг бирида жойлашиб, 8 февралгача Доҳа шаҳрини томоша қилишади. 8 февраль куни учрашувни томоша қилишиб, яна Дубай шаҳрига қайтиб келишади. Мухлислар хоҳлашганидек "Насаф" "Ал-Жайиш"ни мағлубиятга учратса, 15 февралгача БААнинг Дубай ва бошқа шаҳарларининг диққатга сазовор жойларига сайёҳатлар уюштирилади ҳамда жамоанинг машғулотларини ҳам томоша қилиш имконига ҳам эга бўлишади. Шунингдек, 15 февраль куни "Насаф" жамоаси иштирокидаги навбатдаги пей-офф учрашувини ҳам томоша қилишади. Демак, сафар 5 февралдан 16 февралгача, жами 11 кун давом этади. 16 февраль куни Дубай-Тошкент авиайўналиши бўйича юртимизга қайтиб келишади. Ушбу сайёҳлик сафари харажатлари олдиндан 5 000 000 сўм атрофида қилиб белгиланди. Бунга авиа чипталар, меҳмонхона харажатлари, овқатланиш, виза харажатлари ва бошқа транспорт харажатлари ҳам киради. Сафарга боришни хоҳлаганлар паспортларида ОВИР визаси бўлиши керак.
Азиз "Насаф" мухлислари, агар сизда шундай хоҳиш пайдо бўлса, тез кунларда З.Сафаровга юқорида келтирилган телефон рақами орқали мурожаат қилинг ва ўзингизни қизиқтирган бошқа саволларингизга ҳам жавоб оласиз.