"Навбаҳор" аъзолари янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Мураббийлар штаби йиғин давомида бир қатор футболчиларни кўрикдан ҳам ўтказишмоқда.
Кўрикдан учун чақирилган футболчиларнинг имконияти борасида маълум тушунчага келиш мақсадида бугун икки тарафламали ўйин ташкил этилди. «Сариқлар» ва «қизиллар» ўртасидаги баҳс голларга бой бўлди. Яъни 90 дақиқа давомида дарвозаларга бешта тўп киритилди. Жамоаларнинг таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди.
«Сариқлар»: Алишер Аҳмедов, Ботир Тўрабоев, Омон-Биик Ҳалилов, Вадим Любинский, Азамат Мамаджанов, Билол Шарофиддинов, Азим Аҳмедов, Илҳом Бойдедаев, Оятулло Муҳиддинов, Соҳиб Абдуллаев, Аюбхон Гаппаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Исроил Обиджонов, Нодир Тешабоев, Ислом Исмаилов.
«Қизиллар»: Ислом Жўраев, Мирзоҳид Собиров, Ш.Ниёзов, Муҳаммад Нуриддинов, Ҳожиакбар Асатиллаев, Муҳаммад Расулов, Иброҳим Каримов, Муҳаммадсодиқ Одилов, Муҳсин Манавиханов, Жамол Икромов, Нодир Тешабоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Алишер Аҳмедов, Мурод Раҳмонов, Омон-Биик Ҳалилов, Акбаршо Рашидханов, Жавлон Холмирзаев, Комил Қўчқаров, Сардор Асқаров, Б.Каримов, Собит Воҳидов.
Учрашувлар «сариқлар» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ғолиб томон голларига Оятулло Муҳиддинов, Азамат Мамаджанов, Абюхон Гаппаровлар муаллифлик қилишди. «Қизиллар»нинг голларига Муҳаммад Расулов ва Нодир Тешабоевлар киритишди.
Ўйин якунига етгач, кўрикдан ўтказиш учун таклиф этилган футболчиларнинг кўпчилигига жавоб берилди. Ўтган мавсумни «Оқ-тепа» жамоасида ўтказган Азамат Мамажонов, Жамол Икромов («Чуст-Пахтакор») ва Нодир Тешабоев («Андижон»)эса ҳозирча жамоа билан бирга шуғулланишмоқда.
Украинанинг «Кремень» клубидан таклиф этилган Вадим Барба эса клуб қароргоҳини тарк этди. Футболчи Қозоғистондан тушган таклиф туфайли юртимизни тарк этишга қарор қилганлигини билдирди.