Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Бахтиёр Ашурматов — «Навбаҳор» бош мураббийи

Баҳо:
+1 | -

Сўнгги пайтларда “Навбаҳор” жамоасини бошқаришга даъвогарлар сифатида бир қатор мураббийлар келтириб ўтилди.

Хусусан, мамлакатимизнинг таниқли мутахассисларидан бири Вадим Абрамовни ҳам Наманганда иш бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Лекин, бу каби маълумотларда ҳеч қандай асос йўқ. Шу билан биргаликда, “Навбаҳор” бошқаруви Александр Мочиновнинг қўлига ўтиши борасидаги ҳабарлар ҳам пайдо бўлганди. Мочинов варианти ҳам кўриб чиқилган бўлсада кейинчалик ушбу мураббий номзоди кун тартибидан олиб ташланди.

Клуб раҳбарияти бир қатор мутахассислар билан олиб борилган музокаралардан кейин Бахтиёр Ашурматов номзодида тўхталишди. Ўтган мавсумда «Гулистон» жамоасини бошқарган мураббий, бу йилги мавсумлар оралиғида «Бунёдкор» клуби мураббийлар штабидан ўрин олганди. Бундан бироз вақт олдин Ашурматов Наманганга етиб келди. Ҳозиргина, эса мураббий билан олиб борилган музокаралар ижобий тарзда якунланди. Эндиликда Бахтиёр Ашурматов “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи сифатида иш юритадиган бўлди.

Янги бош мураббий жамоага бир қатор футболчиларни таклиф этишни режалаштирмоқда. Шундай экан, шу кунларда таркибга янги ўйинчилар қўшилишади.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:16, 09.01.2014.
Ўқилди: 9201 марта.
Фикрлар: 309 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.