Кириш Регистрация
18/09 15:00 Ульсан Хёндэ 0-1 Кавасаки Фронтале
18/09 17:00 Бангкок Юнайтед 4-2 Тампинес Роверс
18/09 17:00 Ли Ман 0-2 Теп Хань Нам Динь
18/09 17:00 Шангхай Порт 2-2 Жоҳор Дорул Таъзим
18/09 17:30 Ангола 2-7 Украина
18/09 17:30 Ливия 1-4 Қозоғистон
18/09 19:00 Моҳун Баган 0-0 Равшан
18/09 20:00 Аргентина 2-1 Афғонистон
18/09 20:00 Испания 7-1 Янги Зеландия
18/09 21:00 Ал-Вакра 0-3 Трактор
18/09 21:00 Холидия 2-3 Ат-Таъвун
18/09 21:00 Кувайт СК 0-0 Насаф
18/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 3-1 Ал-Ҳуссайн
18/09 21:45 Болонья 0-0 Шахтёр
18/09 21:45 Спарта 3-0 Зальцбург
18/09 22:00 Бетис 2-1 Хетафе
18/09 23:00 Ал-Қува ал-Жавия 2-1 Олтин аср
18/09 23:59 Селтик 5-1 Слован
18/09 23:59 Брюгге 0-3 Боруссия Д
18/09 23:59 Манчестер Сити 0-0 Интер
18/09 23:59 ПСЖ 1-0 Жирона
19/09 21:45 Фейеноорд - Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда - Бенфика
19/09 22:00 Леганес - Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако - Барселона
19/09 23:59 Аталанта - Арсенал
19/09 23:59 Атлетико - РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест - Штурм
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья

«Насаф» бугун Туркиядаги йиғинга учиб кетади

Баҳо:
+ | -

«Насаф»нинг Тошкент шаҳрида деярли икки кун давом этган йиғин ниҳоясига етказилди. Бугун жамоа Тошкентдан Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетади. У ерда икки ҳафталик ўқув йиғин машғулотари ўтказилади. Ушбу дастлабки биринчи хорижий йиғин 25 январь куни якунланади.

“Насаф” мураббийлар штаби ана шу вақт мобайнида футболчиларнинг ўйин амалиётига ҳам катта эътибор қаратадилар ва шу мақсадда 7та назорат учрашувини ўтказишни режага киритишган. Жамоанинг спарринг рақиблари қуйидаги жамоалар бўлади: "Полтава" (Украина), "Карпати" (Украина), "Спартак-Нальчик" (Россия), "Шахтёр" (Қозоғистон), "Скендербеу" (Албания) ва "Поханг Стилерс" (Жанубий Корея).

“Насаф” бу йилги қишки тайёргарлик мобайнида битта назорат учрашувини Тошкентда “Локомотив” жамоасига қарши ўтказди. Учрашув дуранг 2:2 ҳисобида якунланганидан хабарингиз бор. Учрашувнинг биринчи бўлимида майдонга тушган “аждарлар” рақибларига нисбатан анча мазмунли ҳаракат қилишган бўлишса, иккинчи бўлимда аксинча бўлди. Ана шу учрашувнинг биринчи бўлимида майдонга тушган россиялик легионер ўйинчи Михаил Кузьмин Рўзиқул Бердиевни қониқтирмади шекилли, унга жавоб бериб юборилди. Албатта жамоа мураббийлар штаби Анталиядаги йиғинда легионерларни кўрикдан ўтказиш имкониятидан яна фойдаланиб кўришлари турган гап, аммо “инжиқ” ва талабчан Рўзиқул Бердиевни ундай-бундай ўйинчи қониқтирмаслиги аниқ.

Шунингдек, Анталиядаги йиғинда энди Эркин Бойдуллаев ва Алишер Юсупов ҳам майдонга тушишлари кутилмоқда, бу йигитлар ҳам ҳар қандай легионердан қолишмайдиганлардан саналади.

ОЧЛ-2014нинг плей офф учрашувига ҳам 1 ойча вақт қолди. Ана шу қисқа вақт мобайнида жамоа олдинда турган муҳим учрашувга шай бўлишлари талаб этилади.

Биз сайтимиз орқали “Насаф” жамоаси мухлислари номидан барча йигитларга Туркиядаги йиғинда катта муваффақиятлар ва сафардан эсон-омон юртимизга қайтиб келишларига тилак билдириб қоламиз.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:37, 10.01.2014.
Ўқилди: 2623 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.