Кириш Регистрация

Иордания U-22 бош мураббийи: "Бу турнирга 1,5 йил тайёрландик, энди барчасига тайёрмиз"

Баҳо:
+ | -

Иордания ёшлар терма жамоаси сафига икки футболчи келиб қўшилган бўлиб, улар жамоани кучайтириши табиий. Одай Заҳрон ва Тариқ Ҳаттаб сешанба куни Ғарбий Осиё Футбол Федерацияси чемпионати финалида майдонга тушиб, Қатарга имкониятни бой беришганди.

Аммо жамоада бир йўқотиш ҳам бор. Бош мураббий Ислом Ал-Диабатнинг маълум қилишича, ҳимоячи Иброҳим Далдум Кореяга қарши майдонга туша олмайди.

"Яхши тайёрланиб келдик, шу боис исталган жамоа билан ўйнашга тайёрмиз. Гуруҳимиздаги барча жамоаларнинг ўйинлари туширилган тасвирларга эга эдик. Мана энди майдонга тушиб, истеъдодимизни намойиш этишга тайёрмиз. Бу мусобақа учун бир ярим йилдан буён тайёргарлик кўриб келяпмиз.

Мусобақада ғалаба қозонсак жуда яхши иш бўларди. Бу футболчилардаги иштиёқни оширади. Федерациямиз ишлаб чиққан стратегия асосида ишлаймиз. Бу ўйинчиларимизнинг келажаги учун яхши бўлади", дея таъкидлади Ал-Диабат.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 08:55, 11.01.2014.
Ўқилди: 3750 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6219]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4854]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4519]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3908]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3709]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3574]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3165]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2787]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2651]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.