Кириш Регистрация

Шуҳрат Мақсудов: «26 январдаги ўйинда ҳам майдонга тушишни мақсад қилганмиз»

Баҳо:
+ | -

Масқатдаги «Султон Қобус» стадионида Хитой, Ироқ, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлди. Мураббийлар мусобақа олдидан ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Холид АБДУЛРАҲМОН (Саудия Арабистони):
«Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Илк бор ўтказилаётган ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Қатардаги Ғарбий Осиё футбол федерацияси (ҒОФФ) чемпионатидаги хатолардан тўғри хулоса чиқардик, мусобақа давомида янги ўйинчиларни саралаб олдик. Ким диққатни кўпроқ ўйинга қарата олса, яхшироқ тайёргарликка эга бўлса, ўша жамоа мусобақада узоққа боради, деб ўйлайман.

Фу БО (Хитой):
«Мусобақа тўрт ҳафта давомида тайёрландик, Уммон U-22 ва Иордания U-22 терма жамоаларига қарши назорат ўйини ўтказдик. Бизнинг гуруҳни кучли, деб айтишингиз мумкин. Лекин ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Биз яхши натижадан умид қиляпмиз.

Ҳаким ШОКИР (Ироқ):
«Аксарият футболчиларимиз Туркияда бўлиб ўтган ёшлар (U20) ўртасидаги ЖЧ-2013да қатнашган. Бу ерда ҳам улар ўзларини кўрсатишларига умид қиламан. Ироқнинг бу авлоди ўз юришини вақтида Уммонда бошлаган. Юришни жорий мусобақада ҳам давом эттирамиз. Ироқнинг бу жамоаси келажакда Олимпиада, ЖЧ йўлланмаларини ҳам қўлга кирита олишига ишонаман. Гуруҳдан Ироқ ва Саудия жамоалари чиқишига умид қиламан, Ўзбекистон ва Хитой жамоаларига ҳам омад тилайман».

Шуҳрат МАҚСУДОВ (Ўзбекистон):
«Бир ҳафта Тошкентда, Дубайда беш кун шуғулландик. Бу давр мобайнида учта ўртоқлик ўйини ўтказдик. Яхши, мазмунли ўйинлар кўрсатишни ва мусобақанинг 26 январдаги энг сўнгги ўйинида ҳам майдонга тушишни мақсад қилганмиз. Терма жамоанинг ярмидан кўп аъзолари Туркиядаги жаҳон чемпионатида қатнашган. Улардан умидимиз катта. Уммондаги мусобақа ёш футболчиларимиз учун яхши тажриба мактаби бўлади, деб ишонамиз».

Манба: twitter.com/UzbekistanFF
Киритилди: 15:42, 11.01.2014.
Ўқилди: 7604 марта.
Фикрлар: 76 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6219]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4854]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4519]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3908]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3709]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3574]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3165]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2787]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2651]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.