Кириш Регистрация

Осиё чемпионати. U-22. Терма жамоамиз «МЮ»часига ғалаба қозонди

Баҳо:
+2 | -

Уммонда 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. D гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Хитой терма жамоалари ўйини якунланди. Унда вакилларимиз катта қийинчилик билан 2:1 ҳисобида қозонишди.

Ўйинни Хитой қатор ҳужумлар билан бошлади. Дастлабки дақиқалардан бизнинг жамоа янги тузилгани сезилиб қолди. Жисмоний жиҳатдан ҳам Хитой устунлик қилди. Футболчиларимиз худди биринчи марта бир-бирлари билан ўйнаётгандей туюлди. Жамшид Искандеров нималардир қилмоқчи бўлди, лекин унинг ҳаракатлари ҳам самарасиз бўлди. Рақибларимиз узоқ масофадан зарбалар беришга эътибор қаратди. Шундай зарбалардан бири 35 дақиқада гол билан якунланди. Хитойлик футболчи ҳимоячиларимизни алдаб ўтиб, дарвоза томон кучли зарба берди ва бу ерда дарвозабон ҳеч нарса қила олмади.

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон анча фаоллашди. Сардор Рашидовнинг қанотдаги рейдидан кейин Игор Сергеев яхши имкониятга эга бўлган эди, лекин зарбага аниқлик етишмади. Икки қанотда Сардор Рашидов ва Аббос Махсталиевлар жуда яхши имкониятларга эга бўлишди, лекин ҳар сафар зарбалар кучсиз чиқди. Сардор Рашидов жарима зарбасини жуда яхши амалга оширган эди, лекин дарвозабон тўпни қайтарди.

Хитой иккинчи бўлимда очиқчасига ҳисобни ушлаш учун ўйнади. Футблчиларимизнинг жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарликка эга эмаслиги ҳужумларимизнинг самарасиз якунланишига олиб келди. 86-дақиқада Фомин Игор Сергеевни жуда қулай вазиятга олиб чиқди, лекин ҳужумчи имкониятдан фойдалана олмади.

Терма жамоамиз ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда уйғонди. Аввал Егор Кримец бош билан ҳисобни тенглаштирган бўлса, 90+4-дақиқада Игор Сергеев футболимиз тарихидаги энг иродали ғалабани таъминлади.

Ёшлар (U22) ўртасида Осиё чемпионати
"D" гуруҳи, 1-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ХИТОЙ - 2:1
Голлар: Егор Кримец (90+2), Игорь Сергеев (90+4) — Янг Чаошенг (35)
Огоҳлантиришлар: Сардор Мирзаев (72) — Ли Сонг Йи (47), Ву Синхан (54), Янг Чаошенг (74), Ши Ке (78), Ли Анг (84)
Ўзбекистон: 1. Акмал Турсунбоев, 2. Егор Кримец (С), 4. Дилшод Жўраев, 6.Аббосбек Махсталиев, 7.Владимир Козак, 8.Сардор Собирхўжаев (Сардор Мирзаев 55), 10.Жамшид Искандеров, 14.Бобурбек Йўлдошев, 17.Игорь Сергеев, 18.Максимилиан Фомин, 23.Сардор Рашидов
Хитой: 1.Фанг Жингси, 4.Ли Анг, 5.Ши Ке (с), 6.Ванг Тонг, 9.Ли Юанйи, 10.Луо Сенвен, 11.Янг Чаошенг, 13.Гуо Шенг, 14.Гуо Хао (Су Син 58), 17.Сие Пенгфеи, 22.Ву Синхан.
Бош ҳакам: Ким Чжонг Хёк (Жанубий Корея)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:38, 12.01.2014.
Ўқилди: 14213 марта.
Фикрлар: 253 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6219]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4854]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4519]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3908]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3709]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3574]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3165]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2787]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2651]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.