Кеча «Насаф»нинг ОЧЛ-2014 плей-офф босқичидаги рақиби Қатарнинг “Ал-Жаиш” жамоаси ҚЮЛнинг 15-тури учрашувини ўз майдонида “Лахвия” жамоасига қарши ўтказди. Учрашувда "Лаҳвия" жамоаси ғалаба қозонди.
“Ал-Жаиш” навбатдаги турни ҳам ўз майдонида ўтказди. Улар ҚЮЛ турнир жадвалининг 25 очко билан 2-ўрнини банд этиб турган “Лаҳвия”ни қабул қилишди. Эслатиб ўтамиз, “Ал-Жаиш” 14-турдан кейин, 24 очко тўплаб, 3-ўринни банд этиб турибди.
Учрашув биринчи бўлими 11-дақиқасида “Лаҳвия” аъзоси Аҳмад Одил ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Кескин ва курашларга бой ўйиннинг 31-дақиқасида “Ал-Жаиш” майдонда 10 киши бўлиб қолди: яримҳимоячи Муҳаммад Абдулла Матнанини майдондан четлатилди. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда ниҳоясига етди.
Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Голга ҳужумчи Муҳаммад Мунтари муаллифлик қилди.
Сўнгги дақиқаларга келиб “Лаҳвия” ҳисобда яна олдинга ўтиб олди, 85-дақиқада меҳмон жамоа ўйинчиси Юсуф Мсаҳи жамоасининг иккинчи голини киритди. Учрашув ана шу ҳисобда ўз якунига етди.
Шундай қилиб, "Ал-Жаиш" кетма-кет иккинчи марта ўз майдонида бир хил ҳисоб билан яна мағлубиятга учради.
14.01.2014. ҚЮЛ, 15-тур. Доҳа. Абдулла Бин Халифа стадиони
“Ал-Жайиш” – “Лахвия” 1:2 (0:1)
Голлар: Ахмад Одил, 11 - 0:1, Муҳаммад Мунтари, 59 – 1:1, Юсуф Мсаҳи, 85-1:2
“Ал-Жаиш”: 92.Сауд Ал-Хотир, 4.Андерсон Виера Мартинс, 7.Весам Ризиқ Абдулмажид, 8.Юсуф Муфтаҳ, 12.Мажид Муҳаммад Хасан, 14.Муҳаммад Абдулла Матнани, 37.Сеул Ки Го, 18.Муҳаммад Саид, 20.Вагнер Ренан Риберо (Рами Фаёз), 21.Ал Санад, 29.Муҳаммад Мунтари (Холид Абдул Рауф).
Захирадагилар: 33.Ахмад Абунара, 3.Абдулла Айеш Муҳаммад, 5.Муҳаммад Ахмад Жабри, 6.Рами Фаёз, 10.Кембо Экоко, 11.Дияб Хасан Алинаби, Холид Абдул Рауф.
Огоҳлантиришлар: Мухаммад Муса (Лахвия) – 25; Мажид Мухаммад Хасан – 26;
Четлатиш: Муҳаммад Абдулла Матнани (Ал-Жайиш) – 31.