Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Уммон-2014. Гуруҳда қолиб кетдик

Баҳо:
+2 | -

Уммонда 22 ёшгача бўлган Осиё чемпионати давом этмоқда. 3-турдан ўрин олган Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўйинда вакилларимиз имкониятни бой беришди ва мусобақани эрта тарк этишди.

Ўйинни ҳар икки жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан бошлади. Чунки ҳар икки жамоада ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти бор эди ва гол ўтказиб юбормаслик биринчи планга чиқди. Ўтган ўйинда майдонга тушмаган етакчиларимизнинг сафга қайтиши ўйиннинг хилма-хил бўлишини таъминлади. Сардор Рашидов ҳар доимгидек фаол бўлди.

Биринчи бўлим ўртасида вакилларимиз жуда яхши ҳужум уюштиришди. Чап қанотдан Дилшод Жўраев тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига узатиб берди. Ҳужумчи ва ҳимоячилардан баланд сакраган Максимилиан Фомин жуда қулай вазиятга эга бўлди, лекин унинг бош билан берган зарбасини дарвозабон қайтариб қолди. Биринчи бўлим шу тариқа анча хотиржамлик билан якунланди.

Иккинчи бўлимни вакилларимиз фаол бошлашди. Сардор Рашидов бир неча вазиятда қанотдан ёриб кириб тўпни жарима майдончасига узатди. Лекин ҳа деганда узатмалар аниқ бўлавермади. Ўйиннинг 61-дақиқасида рақибларимиз ҳисобни очишди. Саудиялик футболчининг 25 метрлар чамасидан берган зарбаси дахшатли траектория олди ва Одил Аҳмедовнинг Қатар дарвозасига урган голи каби дарвозамиздан жой олди. Тан олиш керак бу голда кимнидир айблай олмаймиз.

Ўйиннинг 74-дақиқасида футболчиларимиз жарима майдончасига ёриб киришди. Ҳужумчининг зарбасидан кейин тўп рақибларнинг қўлига тегди ва ҳакам 100 фоизлик пенальтини бермади. Ҳисоб ўзгармади. 88-дақиқада рақиблар жуда яхши имкониятга эга бўлишди. Егор Кримец жарима майдончаси ичида тўпни дарвозабонга оёқ билан узатди ва дарвозабон катта қийинчлик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Эркин жарима зарбаси белгиланди, лекин бу вазиятдан рақиблар фойдалана олишмади. Шу тариқа дуранг натижа ҳам етарли бўлган ўйинда имкониятни бой бердик.

Ёшлар (U22) ўртасида Осиё чемпионати, "D" гуруҳи, 3-ТУР
САУДИЯ АРАБИСТОНИ - ЎЗБЕКИСТОН - 1:0
Гол: Закариё ас-Суданий (60)
Огоҳлантиришлар: Закариё ас-Суданий (15), Ал-Ҳафиз (90+2) — Егор Кримец (33), Сардор Мирзаев (56)
Саудия Арабистони: 21. Муҳаммад ал-Овайс, 2. Ҳамад ал-Жайзоний, 3. Муҳаммад ал-Фатил, 5. Закара ас-Суданий, 8. Абдуллоҳ Холид ал-Аммар, 12. Абдулфаттоҳ Асирий, 14. Мажид ал-Нажроний, 16. Абдуллоҳ Отайф (С), 17. Абдуллоҳ ал-Ҳафиз, 19. Солиҳ аш-Шеҳрий (Иброҳим ал-Иброиҳим 67), 23. Абдуллоҳ Маду
Ўзбекистон:  1. Акмал Турсунбоев, 13. Даврон Ҳошимов, 2. Егор Кримец (С), 7. Владимир Козак, 18.Максимилиан Фомин, 4. Дилшод Жўраев (Абдул Азиз Юсупов 84), 6. Аббос Махсталиев, 9. Сардор Мирзаев, 23. Сардор Рашидов (Темурхўжа Абдухолиқов 59), 10. Жамшид Искандеров, 11. Игорь Сергеев.

ИРОҚ - ХИТОЙ - 1:0

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Ироқ 3 3 0 0 6-2 9
2 Саудия Арабистони 3 2 0 1 4-4 6
3 Ўзбекистон 3 1 0 2 3-4 3
4 Хитой 3 0 0 3 2-5 0
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:56, 16.01.2014.
Ўқилди: 4396 марта.
Фикрлар: 69 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [14388]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [8084]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4363]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [4009]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3589]

Goal.com «Олтин тўп»—2026 даъвогарларининг янгиланган рейтингини тақдим этди [3347]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3173]

Score90: «Олтин тўп-2026» учун курашда кутилмаган етакчи пайдо бўлди (ТОП 5) [2982]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2568]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2567]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик