Кеча Эрон чемпионатининг 23-тур учрашувларига старт берилди.
Осиё Чемпионлар лигасидаги ягона вакилимиз "Бунёдкор"нинг рақиби – Ахвазнинг “Фулад” клуби ушбу тур доирасида Исфахонда маҳаллий “Зоб-Аҳан” клубига қарши кураш олиб борди. Бутун ўйин давомида ҳеч бир жамоа дарвозаларга йўл топа олмади. Натижада жамоалар нурсиз дурангга рози бўлишди – 0:0.