«Навбаҳор» режага кўра бугун “Андижон” жамоаси билан назорат ўйинида майдонга тушди. Учрашувда бош мураббий Бахтиёр Ашурматов жамоа йиғинида иштирок этаётган футболчиларни амалда нималарга қодир эканликларини билиб олишни мақсад қилганди. Шу сабабдан бўлимлардаги таркиблар икки хил кўринишга эга бўлди. Айнан учрашувдан келиб чиққан ҳолда жамоада қоладиган ўйинчилар тақдирига ойдинлик киритилади.
Ўйин хусусида тўхталадиган бўлсак, “Андижон” жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда Дониёр Усмонов дарвозасига иккита тўп киритган мезбонлар танаффусдан кейин яна бир бор муваффақият қозонишди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган ёшларимиз эса иккита гол уришга эришдилар. Голларга Омон-Биик Ҳалилов ҳамда Муҳаммад Расулов муаллифлик қилишди.
Учрашувда “Навбаҳор” таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди:
Биринчи бўлим: Дониёр Усмонов, Аҳрол Рисқуллаев, Азизбек Ғуломхўжаев, Маҳсуд Ҳайитов, Раҳматилло Бердимуродов, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов, Отабек Валижонов, Собир Ҳамидов, Соҳиб Абдуллаев, Аюбхон Ғаппаров.
Иккинчи бўлим: Хуршид Хўжаев, Ботир Тўрабоев, Муҳаммад Расулов, Акбаршо Рашидхонов, Сардор Асқаров, Ислом Исмоилов, Мирзоҳид Собиров, Омон-Биик Ҳалилов, Оятулло Муҳиддинов, Дурбек Умаралиев, Абдумалик Абдуллаев.
“Андижон” таркиби эса қуйидагича кўринишга эга бўлди: Муҳиддин Ҳудоёров, Вусол Магеррамов, Даврон Турсунов, Асрор Раҳмонов, Тимур Султонов, Бекзод Ғозиев, Алишер Тўхтасинов, Расул Раҳмонов, Баҳром Абдураҳимов, Лочин Солиев, Иброҳим Отахонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Сергей Смородин, Раҳим Қодиров, Никита Павленко, Омад Тойлоқов, Низом Норов.
Мезбонларнинг голларига Расул Раҳмонов (2 та) ва Омад Тойлоқовлар муаллифлик қилишди.
Илҳом Бойдедаев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ислом Жўраев ва Аъзам Алиевда жароҳат борлиги сабабли “Андижон”га қарши ўйинда иштирок эта олишмади. Январь ойи бошларида “Оқ-тепа” жамоасидан таклиф этилган Азамат Мамажонов ва кўрикда бўлган бир қатор ёшларга эса жавоб берилган. Жамоамиз аъзолари эртага енгил машғулот ўтказишади. Шундан сўнг футболчиларга икки кунлик таътил эълон қилинади.
22 январдан эса машғулотлар Тошкентда давом эттирилади. Пойтахт йиғинида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш режалаштирилган. Наманганликлар 29 январда Бекободнинг “Металлург” клуби, 2 февралда эса Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши майдонга тушишади. Шунингдек, “Навбаҳор” 5 февралда старт оладиган ПФЛ кубогида ҳам иштирок этади.