Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Германияда ўтказилган ЖЧ-2006га велосипедда борган марғилонлик Бразилияга отланди

Баҳо:
+ | -

2006 йили Германияда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати баҳсларига Ўзбекистондан велосипедда борган марғилонлик Акрам Маъруфжонов Бразилияга боради. Машҳур велосипедчининг режалари ҳақида ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев 20 январь куни маълум қилди.

Хабар беришларича, Маъруфжонов ЎФФ матбуот хизмати меҳмони бўлиб ва Бразилиядаги жаҳон чемпионати баҳсларига велосипедда бориш режалари билан ўртоқлашган. Марғилонлик 60 ёшдан ошган велосипедчи бунгача Германияда ташкил этилган футбол бўйича 2006 йилги жаҳон чемпионати баҳсларига ҳам велосипедда борган эди.

Маълумот учун, 2008 йили Маъруфжонов Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ дарвозабони Оливер Каннинг хайрлашув учрашувида иштирок этиб, унга зарбоф тўн ва дўппи кийдирган, невараси учун эса Каннинг дастхати туширилган клуб либосини эсдалик сифатида қабул қилган.

Футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати баҳслари 12 июнь – 13 июль кунлари Бразилиянинг 12 шаҳрида бўлиб ўтади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 21:17, 20.01.2014.
Ўқилди: 8264 марта.
Фикрлар: 115 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.