Кириш Регистрация

Фигурали учиш. Миша Ге тўрт қитъа чемпионатида иштирок этади

Баҳо:
+ | -

2013 йилнинг март ойида Канада давлатида фигурали учиш бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кучли 16 нафар спортчи қаторидан ўрин эгаллаб, 2014 йил Сочи шаҳрида (Россия) ўтказиладиган XXII қишки Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган ҳамюртимиз Миша Ге навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Пекин шаҳридаги (Хитой) “Юлдузли аср” муз саройида ўтказди.

“Хабарингиз бор, навбатдаги тайёргарлик босқичига қадар Миша дастлаб, 2013 йилнинг 20-24 - ноябрь кунлари Москва шаҳрида (Россия) ўтказилган Гран-При туркумига кирувчи йирик халқаро турнирда, сўнгра София (Болгария)да ташкил этилган анъанавий халқаро турнирда иштирок этди. Москвада дунёнинг етакчи фигурачилар иштирокида ўтган Гран-При турнирида кучли саккизталикдан ўрин эгаллаган бўлса, Болгария пойтахтида олтин медал соҳиби бўлди. Миша Олимпиада ўйинларига қадар 2014 йилнинг 22-26 январь кунлари Хитой Тайпейида ўтказиладиган тўрт қитъа чемпионатида иштирок этади ва шундан сўнг, Сочи ўйинларига сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боради", - дейди Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби йўриқчи-услубчиси Евгений Рохин.

Эслатиб ўтамиз, Миша Ге Сочи-2014 ўйинларида 13 – февраль куни қисқа дастур бўйича мусобақаларда иштирок этса, 14-февралда эркин дастур бўйича баҳсларда иштирок этади. Умид қиламизки, йилдан-йилга тажриба ва маҳорати юксалиб бораётган ҳамюртимиз, Олимпиада ўйинларида ҳам ўзига билдирилган ишончни муносиб тарзда оқлайди.

Маълумот учун. 1999 йили Канаданинг Галифакс шаҳрида биринчи бор ўтказилган тўрт қитъа чемпионатида ҳамюртимиз Татьяна Малинина хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган яккалик мусобақаларида олтин медал соҳиби бўлган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:31, 22.01.2014.
Ўқилди: 4109 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.