Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

«Насаф» мухлисларини рўйхатга олиш бошланди

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизда янги футбол  мавсумининг бошланишига ҳам борган сари саноқли кунлар қолмоқда. Шу кунларда барча футбол клубларида янги мавсумга жадал тайёргарлик кўрилмоқда. Шунингдек, мухлислар клублари ҳам ўзларининг тадбирларини амалга оширишга киришишди.

“Насаф” мухлислар клуби ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди ва ўз аъзоларини қайта рўйхатга олишга қарор қилди. Мухлислар клубининг бир гуруҳ фаол аъзолари томонидан қатор тадбирлар ишлаб чиқилган, бу тадбирларни ва режаларни мавсум олдидан умумий йиғилиш ўтказишиб, клуб аъзолари билан биргаликда тасдиқлаб ҳам олишмоқчи.

Демак, “Насаф” мухлислар клубига аъзо бўлишни истаган мухлисларни “Насаф” ПФКнинг “Марказий” стадиони қошидаги мухлислар клуби қароргоҳига келишларини таклиф этамиз. Аъзо бўлишни хоҳлаган мухлислар ўзи билан бирга паспортининг ксеронухасини, 2 дона 3Х4 фотосурат ҳамда ўзи ҳақидаги маълумотларни тақдим қилишлари керак. Шахсий маълумотлар бланкаси мухлислар клуби томонидан тақдим этилади.

Қарши шаҳридан узоқроқда яшовчи мухлислар сайтимизнинг амалдаги электрон почта манзили info@voha.uz'га талаб қилинган ҳужжатларни жўнатиб ҳам аъзо бўлишлари мумкин. Ўзи ҳақидаги маълумотларни сайтимизнинг мана шу линкдаги сўровномани тўлдириб почтамизга жўнатишлари керак. Бундан аввал сайтимиз орқали рўйхатдан ўтганлар бундан мустасно. 

Рўйхатга олиш 10 мартгача давом этади ва 15 март куни бўладиган биринчи учрашув олдидан мухлислар клуби аъзолари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилади. Уммумий йиғилиш ўтказиладиган аниқ кунни, вақтини ва жой манзилини сайтимиз орқали аввалдан эълон қиламиз.

Маълумотлар учун телефон: +998 91 462 21 99 (Узоқов Ўктам) ва +998 95 505 11 17 (Сафаров Зиёдулло).

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 20:15, 26.01.2014.
Ўқилди: 3644 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.