Режага кўра, «Навбаҳор» жамоаси бугун биринчи лига вакили «Оқ-тепа» жамоаси билан назорат ўйинида майдонга тушди. Бўлиб ўтган учрашувда наманганликлар 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.
«Навбаҳор» голларига Абдумалик Абдуллаев, Маҳсуд Ҳайитов, Соҳиб Абдуллаев ва Ислом Исмоилов муаллифлик қилишди. Ашурматов мазкур баҳсда машғулотларда иштирок этаётган барча футболчиларнинг хизматидан фойдаланди. Шу сабабдан жамоанинг бўлимлардаги таркиби икки хил кўринишга эга бўлди. Учрашувда Ботир Тўрабоев жароҳат туфайли майдонга тушмади. Яна бир дарвозабон Ислом Жўраев эса захирада қолдирилди. Кеча таркибга қўшилган Алишер Маҳмудов эса машғулотларда янги ҳафтадан бошлаб иштирок этади.
Биринчи бўлимда «Навбаҳор» қуйидаги таркибда майдонга тушди: Хуршид Хўжаев, Раҳматулло Бердимуродов, Тимур Яфаров, Шавкат Насибуллаев, Азиз Ғуломхўжаев, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов, Отабек Валижонов, Илҳом Бойдедаев, Собир Ҳамидов, Абдумалик Абдуллаев.
Иккинчи бўлимдаги таркиб эса қуйидагича кўриниш олди: Дониёр Усмонов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Камолиддин Тожибоев, Маҳсуд Ҳайитов, Элёр Жаҳонов, Ислом Исмаилов, Аъзам Алиев, Акбаршо Рашидханов, Муҳаммад Расулов, Соҳиб Абдуллаев, Аюбхон Ғаппаров.