Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Нефтчи": Фидойи мухлислар клубини ташкил этамиз

Баҳо:
+ | -

“Милионлар ўйини” бўлмиш футболни мухлисларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ҳар бир жамоанинг ўз ишқибозлари бор. Жумладан, “Нефтчи” клуби ҳам ўзининг фидойи мухлислари билан фахрланиб келади. Бизнинг мухлислар ҳар доим жамоани қўллаб-қувватлашга тайёр.

Ана шундай мухлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда “Нефтчи” ПФК клуби “Нефтчи”нинг фидойи мухлислари” гуруҳини ташкил этишга қарор қилди. “Нефтчи”нинг фидойи мухлислари” гуруҳи аъзо бўлишни истаган ёки бу борада ўз таклифни билдирмоқчи бўлган ишқибозлар ўз фикр мулоҳазаларини қуйидаги электрон почтасига (a-tolibjon@mail.ru) жўнатишлари мумкин.

Айтганча, замонавий футболда жамоага иккинчи ном (лақаб) қўйиш ҳам оммалашиб кетган. Хусусан, Олий лига жамоаларининг аксариятида иккинчи ном мавжуд. Масалан, “Пахтакор” “Шерлар”, “Бунёдкор” “Қалдиғочлар” ва ҳоказо. “Нефтчи” ПФК раҳбарияти шуни инобатга олган ҳолда жамоанинг иккинчи номи борасида ҳам мухлислар орасида сўровнома ўтказишни мақсад қилган. Бу борада ўз таклифни билдирмоқчи бўлган мухлислар ўз фикрларини қуйидаги электрон почтасига (a-tolibjon@mail.ru) жўнатишлари мумкин.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 08:16, 04.02.2014.
Ўқилди: 3394 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик