Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Бухоро» кўригида молдовалик легионер

Баҳо:
+ | -

Кеча "Бухоро" жамоаси йиғинига тажрибали ярим ҳимоячи Андрейц Акопянц келиб қўшилгани ҳақида маълумот бериб ўтдик. Ҳозирги кунга келиб жамоа ихтиёрида иккита легионер бўлиб турибди — Вуйович ҳамда Квесиешвили. Лекин жамоа легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланиш ниятида эканлиги ҳаммага маълум.

Бугундан бошлаб жамоа йиғинига молдовалик ярим ҳимоячи Виталий Плэмэдялэ келиб қўшилди. Ушбу ярим ҳимоячи Молдованинг анча номдор ва кучли клубларида тўп суриб келган. Жумладан, ўтган мавсумни Кишинёвнинг "Зимбру" клубида тўп сурган. Бу жамоа Молдавиянинг саккиз карра чемпиони ва бир қанча совринларни қўлга киритган. Бу йилги мавсумни Виталий яна бир Молдованинг клубида,"Рапид" жамоасида бошлаган эди.

Ўйлаймиз-ки,ушбу легионер маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиб, чемпионатимиз савиясини оширишга ўз ҳиссасини қўша олади.

Исми: Виталий Плэмэдялэ
Туғилган санаси: 1985 йил 21 январь
Бўйи: 175см
Вазни: 70кг
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Фуқаролиги: Молдова

Агар Плэмэдялэнинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, у жамоада қолади.

Бундан ташқари, "Бухоро" таркибига яна бир легионер келиб кўшилиши кутилмокда. Ушбу футболчи Туркманистон терма жамоасининг дарвозабони саналади. Бу футболчи ҳақида маълумотни келаси янгиликларда сизларга етказамиз.

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 10:29, 06.02.2014.
Ўқилди: 3600 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.