Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати. Бугун 1-босқич ўйинларига якун ясалади

Баҳо:
+ | -

7 февраль куни Қарши шаҳрида футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатининг 1-босқич 4-тур баҳсларига якун ясалади.

Ушбу кундан сўнг, чемпионатнинг чоракфиналчилари номи аниқ бўлади. Эслатиб ўтамиз, чоракфинал йўлланмасини чемпионатнинг 8та жамоаси қўлга киритади. 1 босқичдан сўнг 9 ва 10-ўринларни эгаллаган жамоалар эса, мусобақани тарк этади. Ҳудди ўтган мавсудагидек, чоракфинал жуфтликлари 1-босқич якунларига асосланиб тузиб чиқилади. Яъни, 1 босқичда 1-ўринни эгаллаган жамоа, ушба босқичда 8-ўринни эгаллаган жамоа билан чоракфиналда учрашади. Шу тизим қолган жамоаларга ҳам қўлланилади. Демак, чоракфинал жуфтликлари қуйидаги кўринишга эга бўлади: 1-ўрин – 8-ўрин, 2-7, 3-6, 4-5.

1-босқич баҳслари 7 февраль куни якун топсада, турнир жадвалида юқорида бораётган 4 жамоанинг чоракфиналга қайси ўринни эгаллаб чиқиши маълум бўлиб улгурди. Пойтахтнинг “Локомотив” жамоаси 1-босқични пешқадам сифатида якунлаши аниқ. Ҳозирда “темирйўлчилар” ўзларининг энг яқин таъқибчиси бўлмиш “Мақсам-Чирчиқ” жамоасидан 5 очкога илгарилаб кетишган. Ўз навбатида “Мақсам-Чирчиқ” ҳам 2-ўриндан пастроққа тушиб кетмайдиган ҳолатда бўлиб турибди. Чирчиқ жамоаси 3-ўринда бораётган “Когон”дан 6 очко кўпроқ тўплаган. “Когон” эса, “Бунёдкор”дан ҳудди шунча очкога устунликка эга.

“Ардус”, “Дўстлик-AIN”, “Турон-C” ва “Пахтакор” жамоалари ҳам чоракфинал йўлланмасини қўлга киритиб улгуришди. Аммо улар 1-босқични қайси ўринда якунлашлари ноъмалум. 5 ва 6-ўриндаларда бораётган “Ардус” ва “Дўстлик-AIN” жамоларини ўртасида атиги 1 очко мавжуд. “Турон-C” ва “Пахтакор” жамоалари мос равишда 7ва 8-ўринларда боришмоқда. Ушбу жамоалар ўртасидаги фарқ 2 очкони ташкил қилади.

Чемпионатни “Нафис” (Самарқанд) ва “Строитель-Зарафшон”  (Навои) жамоалари тарк этишади. 7 февраль куни улар мавсумдаги оҳирги учрашувларини ўтказади.

1-босқич 4-турнинг якуний кун учрашувлари тақвими:
7 февраль, жума
9:30 Максам-Чирчиқ (Чирчиқ) – Турон-C (Андижон)
11:00 Локомотив (Тошкент) – Бунёдкор (Тошкент)
12:30 Ардус (Тошкент) – Пахтакор (Тошкент)
14:00 Нафис (Самарқанд) – Когон (Когон)
15:30 Строитель-Зарафшон  (Навои)– Дустлик-AIN (Қарши)

1-босқич 4-турнинг ҳозиргача ўтказилган учрашувлари натижалари:
6 февраль, пайшанба
Турон-C – Строитель-Зарафшон 14:0
Локомотив – Нафис 8:0
Пахтакор – Когон 1:4
Бунёдкор – Мақсам-Чирчиқ 3:5
Дўстлик-AIN – Ардус 4:2

5 февраль, чоршанба
Строитель-Зарафшон – Бунёдкор 1:9
Нафис – Пахтакор 0:3
Ардус – Турон-С 6:4
Когон – Дўстлик-AIN 4:0
Мақсам-Чирчиқ – Локомотив 1:3

4 февраль, сешанба
Турон-С – Когон 1:1
Локомотив – Строитель-Зарафшон 23:1
Мақсам-Чирчиқ – Нафис 3:1
Бунёдкор – Ардус 1:2
Дўстлик-AIN– Пахтакор 5:3

3 февраль, душанба
Строитель-Зарафшон – Мақсам-Чирчиқ 2:18
Пахтакор – Турон-С 1:4
Когон – Бунёдкор 3:3
Нафис – Дўстлик-AIN 3:2
Ардус – Локомотив 2:4

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:21, 07.02.2014.
Ўқилди: 2765 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.