Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Айблаш осон, тушуниш қийин!

Баҳо:
+-2 | -

Қадимда бир авлиё ўтган.  У инсоннинг бозорда дўкони бўлади. Бир куни бозорга ўт кетди ва барча дўконлар ёниб кетди, фақат ўша авлиёнинггина дўкони соғ қолди. Бу хабарни етказишгач у инсон “шукур” дейди. Бир дамгина инсонларни эмас, ўзини ўйлади. Яратганга шукрона билдиргани учун бир умр ўзини кечирмади. Бошқаларнинг кулфатини унутиб, ўзини ўйлагани учун умри виждон азобида ўтди. Инсоннинг қилган хатосини ҳа деб эслатиш яхши эмас. У қилган хатосидан ўзи қийналади. Мана энг катта жазо!

Сочи Олимпиадаси очилишидаги бошловчи Дмитрий Губернев Ўзбекистонни Тожикистон билан адаштирганидан хабарингиз бор. Бу барчанинг жаҳлини чиқаргани аниқ. Мен ҳам ўша вақтда бўралаб сўкдим. Алам қилди. Атайин қилинди деб ўйладим! Лекин эртаси куни журналист ўз сайтида халқимиздан кечирим сўради. Бу иш атайин қилинмаганини ва шунчаки хато бўлганини айтди. Шундан кейин ўйлаб қолдим. Ҳар ким ҳам адашадику, биз ким бўлибмиз инсонларни кечирмайдиган? Барчамизни яратган Зот қилган гуноҳларимизни кечирсаю, банда бўлиб туриб хатони кечирмасак. Охирги кунларда ҳамма ерда шу гап. Университетда ҳам, метрода ҳам, кўчада ҳам шу гап. Айниқса ижтимоий тармоқларда. Бир “машҳур” кишининг ёзганларига кўзим тушди. Ваҳолангки, ўша киши ўзбек тилида зўрға гапиради. Менимча, бу ишлар тирноқ ичидан кир қидириш. Бир кишининг адашиб гапиргани учун бутун бошли миллатни бизни камситганликда айблаш керак эмас. Мен сизга айтсам, хатодан кўпи йўқ. Ҳар қандай ишда бўлади бу. Чемпионлар лигаси саралашининг “Локомотив” ҳамда “Қувайт” CК жамоалари ўйинини кузатиш учун стадионга бордик. Ўйиндан олдин таркибларни беришди. Оддий қайднома, оқ-қора рангда. Бир нарсага кўзим тушдида ҳайрон қолдим. Team coach: Khakim Fuzaylov (Russian)! Бунга нима дейсиз? Ҳаким Фузайловнинг тожикистонлик эканини яхши биламиз. Унга алам қилмайдими рус деб ёзишлари? Алам қилади албатта. Ўйин  Тошкентда бўлди. Демак ташкилотчилар ким? Биз.

Юқорида ёзганларимдан мақсад билан кимнингдир ёнини олиш ёки кимгадир яхши кўриниш эмас. Адолат тарозисини тенг тутайлик. Шу кунларда 9 феврал муносабати билан Алишер Навоийни кўп эслашяпти. Яхшиям шу туғилган кун бор. Баҳонада ТВда Навоийнинг шеърлари ёдга олинади. Ҳазратнинг байналминал инсонийлик ҳақидаги гаплари ҳам эсга олинсайди… Кечирилми бўлайлик. Зеро У кечирувчиларни яхши кўради!!!

Ўткир Жалолхонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:40, 12.02.2014.
Ўқилди: 6722 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.