ПФЛ кубогида қатнашаётган "Навбаҳор" кеча иккинчи тур учрашувида Тошкентнинг “Локомотив” клубининг иккинчи таркиби билан куч синашди. Ўйин давомида устунликка эришган наманганликлар якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Биринчи бўлим бошларида Соҳиб Абдуллаев Ориф Мамаджановнинг ошириб берган тўпидан кейин ҳисобни очган бўлса, танаффусдан кейин Алишер Шоғуломов икки марта муваффақият қозонди. Ушбу ғалабадан кейин “Навбаҳор” тўрт очко тўплаган ҳолда “D” гуруҳида пешқадамга айланиб олди.
Гуруҳдан ўрин олган иккинчи учрашувда “Пахтакор-2” ва “Шўртан” жамоалари 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Сўнгги турда "Навбаҳор" икки очко билан гуруҳда иккинчи бўлиб турган “Пахтакор-2” жамоаси билан баҳс олиб боради.
“Навбаҳор” – “Локомотив” - 3:0 (1:0). 13 февраль. 115 томошабин.
Ҳакамлар: О.Толибжонов, А.Усмонов, С.Еремеев.
Назоратчи: С.Нажафалиев.
“Навбаҳор”: Дониёр Усманов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ориф Мамаджанов, Элёр Жаҳонов, Азизбек Ғуломхўжаев, Акбаршо Рашидханов, Алишер Маҳмудов, Алишер Шоғуломов, Соҳиб Абдуллаев, Аъзам Алиев, Юрий Рижко.
Захирадан майдонга тушганлар: Муҳаммад Расулов, Ислом Исмоилов, Абдумалик Абдуллаев, Нодир Ашурматов, Аюбхон Ғаппаров, Дурбек Умаралиев.
Голлар: С.Абдуллаев (9), А.Шоғуломов (50,61).
Огоҳлантириш: Н.Ефременко (75, “Локомотив”).