Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Сафия Бурханова – Осиё чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ биноларда Осиё чемпионати давом этмоқда. Мусобақаларнинг биринчи куни узбекистонлик спортчилар муваффақиятли старт олишди.

Ядро улоқтириш бўйича баҳсларда Сафия Бурханова зафар қучди. У энг яқин таъқибчиси - мусобақа мезбонларидан бўлган хитойлик рақибасини 20 сантиметрга ортда қолдирди.

Узунликка сакраш секторида кумуш медаль ҳамюртимиз Дарья Резниченкога насиб этди. Энг яхши уринишида 6 метр 30 см натижани қайд этган Дарья чемпион япониялик Юрина Хиракага бор-йўғи 4 см ютқазди, холос. Ушбу секторда Анастасия Журавлёва 5-ўринни эгаллади (6м 15 см). Андрей Резниченко шу секторда эркаклар баҳсида 7 метр 22 см натижа билан 8-ўринни қўлга киритди.

Нигина Шарипова 60 метрни 7,99 сонияда югуриб ўтди, лекин бош финалга чиқа олмади.

400 метрга югуришда Наталья Асанова ўз гуруҳида маррага иккинчи бўлиб етиб келди (57,47 сония). Финалда тезроқ югурганига қарамай (56,96), якунда олтинчи поғонадан жой олди.

Шу масофага югуришда Артём Дятлов гуруҳда марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди (49,45).

1500 метр масофага югуришда олтин медаль асли эфиопиялик, лекин кўп йиллардан буён Баҳрайн термаси шарафини ҳимоя қилувчи икки карра жаҳон чемпиони Марьям Юсуф Жамолга топширилди. Бизнинг спортчимиз Ирина Мороз кучли рақибалар билан муносиб баҳслашиб, маррага тўртинчи бўлиб келди (4:25,98).

Кўпкураш мусобақаларида терма жамоамиз аъзоси Леонид Андреев иккинчи кун олдидан шоҳсупага кўтарилиш учун муносиб замин ҳозирлади. Тўртта тур ортда қолган вазиятда у 3181 очко тўплаб, иккинчи ўринда бормоқда. Леонид ҳаммадан узоқроққа сакради (7.07), баландликка сакрашда фақат уринишлар сони кўплиги боис иккинчи ўринга тушди (1.99), ядро улоқтиришда учинчи бўлди (14.49). 60 метрлик масофани Андреев 7.24 сония ичида югуриб ўтди.

Якшанба куни спортчиларимиз Ханчжоуда янги ютуқларни қўлга киритишади деган умиддамиз.

Омонжон Тўхтамирзаев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:12, 16.02.2014.
Ўқилди: 4884 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.