Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Оқ-тепа» бу сафар «НБУ-Осиё»дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Оқ-тепа” жамоаси “НБУ-Осиё”га қарши иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Ёдингизда бўлса, жамоа “банкирлар” билан 25 январь куни ҳам ўйнаган эди. Ўша баҳсда Жаъфар Ирисметов бошчилигидаги “НБУ-Осиё” 1:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу сафарги тўқнашувда “Оқ-тепа” ғалаба нашидасини сурди.

Ҳисоб қизиқарли кечган беллашувнинг биринчи бўлимида очилди. “Оқ-тепа” рақиб дарвозаси олдида жуда кўп имкониятларни юзага келтиришди. Аммо ҳужумларни якунлаш чоғида йўл қўйилган шошма-шошарлик ҳисоб бўлим охирида очилишига олиб келди. Бўлим якунланиши арафасида ҳужумчи Хуршид Хуррамович Йўлдошев ўнг қанотдан бошланган ҳужумни гол билан якунлади. Марказий ҳимоячиларнинг эътиборидан четда қолган Хуршид бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилди – 1:0.

Иккинчи бўлим биринчисига нисбатан бироз зерикарли кўриниш олди. Сабаби, иккала жамоа мураббийлар штаби ҳам таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Табиийки, бу ўйинга ўз таъсирини ўтказди. Шундай бўлса-да, якунда ғалаба биз томонда бўлди.

Айтиб ўтиш керак, таркибга дарвозабон Шоҳжаҳон Қиличев, ҳимоячи Аҳрол Рисқуллаев, ярим ҳимоячи Собир Усмонхўжаев келиб қўшилди. Бу футболчилар кўрикдан ўтмоқда.

Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “НБУ-ОСИЁ” – 1:0 (1:0)
16 февраль. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам: Игорь Худойдотов.
“Оқ-тепа”: Шоҳжаҳон Қиличев, Фаррух Зикрияев, Нодир Саъдуллаев, Саид Топилов, Нодир Тешабоев, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Зафар Қорақулов, Никита Павленко, Бобур Абдураҳмонов, Хуршид Йўлдошев Хуррамович, Маъруф Аҳмаджонов.
Захирадан тушганлар: Виктор Мочалов, Илҳом Жуманов, Абдумавлон Турсунов, Зокир Мирзааҳмедов, Бунёд Қорабоев, Собир Усмонхўжаев, Фаррух Сайдалиев, Мурод Ахатов.
Гол: Хуршид Хуррамович Йўлдошев, 44 – 1:0.

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 16:12, 16.02.2014.
Ўқилди: 3265 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.