Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Англия кубоги. «Арсенал» «Ливерпуль»га чиқиш эшикларини кўрсатди

Баҳо:
+ | -

Арсен Венгер "Ливерпуль"га қарши Англия кубогининг 1/8 финал ўйинида асосий таркибнинг барча ўйинчиларини ҳам майдонга туширмади. Аммо адашмади. Лондонликлар бундан бир неча кун илгари "Энфилд"даги шармандали мағлубият (1:5) учун рақибдан ўч олишнинг уддасидан чиқишди.

Бугунги мағлубият учун эса меҳмонлар айбни фақат ўзларидан қидиришлари лозим. "Арсенал" дарвозасини ишғол қилиш учун уларда жуда кўплаб имкониятлар юзага келди, айниқса, Старрижда! Даниэль ва унинг жамоадошлари, жумладан, Суарес зарбаларни шундай йўллашдики, тўп ё дарвозабоннинг ўзига тегди ёки дарвоза ёнидан ўтиб кетаверди. Битта гол эса пенальтидан киритилди.

Аксинча, "канонирлар" Чемберленга раҳмат айтишса арзийди. Бу футболчи ўзи битта гол урди ва Подольскининг голига ҳаммуаллифлик қилди. Венгер шогирдлари қитъадаги энг кекса мусобақа соврини учун курашни давом эттиришади. Улар чорак финалда "Эвертон"ни қабул қилишади.

"Қизиллар" эса барча мусобақалардан чиқиб кетишди. Энди улар бор эътиборларни АПЛга қаратишади.

Арсенал – Ливерпуль 2:1
Голлар:
Окслейд-Чемберлен (16), Подольски (47) – Джеррард (60, пенальти).
Арсенал: Фабианьски, Дженкинсон, Косьельни, Мертесакер, Монреаль, Фламини, Окслейд-Чемберлен (Гиббс, 75), Артета, Озил, Подольски (Касорла, 69), Саного (Жиру, 88).
Ливерпуль: Джонс, Фланаган, Шкртел, Аггер, А. Сиссоко (Хендерсон, 62), Стерлинг, Коутиньо, Аллен, Джеррард, Старридж, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Монреаль (7), Фланаган (15), Коутиньо (20), Фламини (35), Джеррард (42).

Эвертон – Суонси 3:1 (1:1)
Голлар:
1:0 – 5 Траоре, 1:1 – 16 де Гузман, 2:1 – 65 Нейсмит, 3:1 – 72, пенальти Бейнс.
Эвертон: Роблес, Дистен, Коулмэн, Джагелка, Бейнс, Баркли (Осман, 61), Бэрри, Миральяс (Деулофеу, 87), Дж. Маккарти, Пиенар, Траоре (Нейсмит, 61).
Суонси: Треммель, Н. Тэйлор, Бартли (Уильямс, 31), Жорди Амат, Ричардс, П. Эрнандес, де Гузман, Раутледж (Дайер, 46), Каньяс, Лама (Лита, 69), А. Васкес.
Огоҳлантиришлар: Жорди Амат (82), Каньяс (87), Лита (87).

Шеффилд Юнайтед – Ноттингем Форест 3:1 (0:1)
Голлар:
0:1 – 28 Пэтерсон, 1:1 – 66 Коуди, 2:1 – 90, пенальти Портер, 3:1 – 90 Портер.
Шеффилд Юнайтед: Ховард, Коллинз, Брэйфорд, Харрис (Хилл, 90), Дойл, Коуди (Макгинн, 90), Скауголл, Магуайр, Флинн, Мерфи, Бакстер (Портер, 86).
Ноттингем Форест: Де Врис, Хара, Ласселс, Халфорд, Фокс, Дан. Коллинз, Маевски (Абдун, 78), Э. Рид, Кокс (Мэкки, 67), Пэтерсон, Хендерсон (Джеббур, 70).
Огоҳлантиришлар: Ласселс (23), Э. Рид (45), Харрис (47), Фокс (54), Магуайр (68), Коллинз (75), Халфорд (89).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:53, 16.02.2014.
Ўқилди: 9703 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.