Кириш Регистрация

Рафаэль ван дер Варт уч ҳафта майдонга туша олмайди

Баҳо:
+ | -

"Гамбург" клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Рафаэль ван дер Варт уч ҳафтага сафдан чиқди, дея хабар беради клуб расми сайти.

Голландиялик футболчи 15 феврал куни бўлиб ўтган "Айнтрахт"га қарши ўйиннинг 52-дақиқасида жароҳат олганди, бу ҳам етмаганидек учрашувда "Гамбург" 2:4 ҳисобида имкониятни бой берган. Эртаси куни ўтказилган тиббий кўрикдан сўнг унинг чап тўпиғида тўқималар шикастланиши аниқланган.

Германия чемпионатининг ушбу мавсумида ван дер Варт 18 учрашувда майдонга тушиб, 7та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 08:14, 17.02.2014.
Ўқилди: 2437 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик