Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Чемпиолар лигаси. Қирол тирик. «Сити» – «Барселона» 0:2!

Баҳо:
+ | -
ФОТО: zimbio.com

Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг марказий ўйини Манчестерда якунланди. «Сити» ўз майдонида «Барселона» 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйинни ҳар икки жамоа ҳам жуда эҳтиёткор бошлашди. Лекин дастлабки разваеткадан кейин «Барселона» устунликни қўлга олди. Тўпни асосан испанлар назорат қилишди. Бироқ иш зарбагача бормади. Дастлабки дақиқаларда «Барселона» 78:22 фарқи билан тўпни назорат қила бошлади. Кейин эса «Сити» қарши ҳужумларда рақибларни шошириб қўйди. Биринчи бўлимдаги эсда қоларли воқеаси Сильванинг жарима зарбасини амалга оширгандан кейин бўлди. Унинг тўп узатишидан кейин Вальдес тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Компани тўпни дарвозага йўллади, лекин Вальдес хатосини тузатиб уни ушлаб олди. Шу тарзда биринчи бўлим айтарли воқеаларсиз якунланди.

Иккинчи бўлимда жамоалар бир қадар тенг ўйин билан бошлашди. Лекин жимликни Месси бузди. У офсайд чизиғида тўпни эгаллаб олди ва Демичелисдан тезликда ўтиб кетди. Лео дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бораётганида Демичелис уни тўхтатиб қолди ва пенальти белгиланди. Етмагамида ҳимоячи майдондан четлатилди. Пенальтидан Месси унумли фойдаланди. Иккинчи бўлимда «Барселона» устунлик қилди. Жамоа голдан кейин жуда эркин ўйнади. 82-дақиқада яна битта гол урилди, лекин Пикенинг голини ҳакам инобатга олмади. Офсайд қайд этилди. 90-дақиқада эса Алвес ўйинга нуқта қўйди. Ўз одатига мувоффиқ қанотдан ёриб кирган ҳимоячи жуда чиройли голга муаллифлик қилди.Шу тариқа ўйина испанлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа ўйина испанлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Чемпионлар лигаси, 1/8 финал

Манчестер Сити – Барселона 0:2
Голлар:
 Месси (54, пенальти), Дани Алвес (90).
Манчестер Сити: Джо Харт, Сабалета, Компани, Демичелис, Клиши, Фернандиньо, Яя Туре, Навас (Насри, 58), Сильва, Коларов (Лескотт, 58), Негредо (Джеко, 74).
Барселона: Вальдес, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Бускетс, Хави, Фабрегас (С.Роберто, 86), Санчес (Неймар, 74), Месси, Иньеста.
Огоҳлантиришлар: Дани Алвес (23), Негредо (28), Коларов (37), Маскерано (76).
Четлатиш: Демичелис (53).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:38, 19.02.2014.
Ўқилди: 10883 марта.
Фикрлар: 212 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.