Германия терма жамоаси ва "Арсенал" клуби ҳимоячиси Пер Мертезакер жамоаси билан Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқа олишига ишонаётганини таъкидлади.
"Мағлуб бўлмаc рақиблар бўлмайди. "Арсенал" ушбу мавсумда яхши стартга чиқиб, кетма-кет ғалаба қозонганида Арсен Венгер бизга буни такрорлаб ўтди. Мураббийимиз ҳақ бўлиб чиқди. Худди шундай гапни Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ҳақида ҳам айтиш мумкин. "Бавария" - жаҳондаги энг кучли жамоалардан бири. Бу ҳар доим шундай бўлган, ҳаттоки мен Германия чемпионатида ўйнаганимда ҳам. Лекин кучлилар ҳам хатога йўл қўйишади.
"Канонирлар" учун дарвоза дахлизлигии сақлаб қолиш ва ҳужумчиларимиз имкон қадар гол уришлари керак. Ҳар бир гол кейинги босқичга чиқиш имкониятимизни оширади", дейди Мертезакер.