Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

"Металлург" Туркия йиғини доирасида Украина, Арманистон ва Қозоғистон клубларига қарши майдонга тушади

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси 20 февраль куни хориж сафарига режалаштирилган иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. Пайшанба кунги рақиб Украина чемпионати биринчи лигаси вакили Харьковнинг “Гелиос” жамоаси бўлади.

22 февраль кунги учинчи ўйинда рақибимиз Арманистон чемпионатида 14 учрашувда 19 очко жамғарган ҳолда 4-ўринда бораётган “Бананц” жамоаси бўлади. Маълумки, Арманистон чемпионати олий лигасида 8 та клуб 2013/14 йилги мавсумнинг биринчи босқичини якунлаш арафасида. Биринчи босқич тугашига бор йўғи 2 тур қолган.

Ва ниҳоят 25 февраль кунига тўртинчи ўртоқлик учрашуви режалаштирилган. Бу сафар металлургчиларнинг рақиби Қозоғистон премьер лигасининг 2013 йилги вице-чемпиони Астана шаҳри темирйўлчилари бўлишади. Айни пайтда бу жамоа “Астана” номи билан чемпионатда қатнашаётганлигидан яхши хабардорсиз.

Эслатиб ўтамиз, “Металлург” Туркияда биринчи ўйинни Россиянинг “Сибирь” жамоасига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бекободликлардан ягона голни Мирғиёс Сулаймонов киритган.

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 07:52, 20.02.2014.
Ўқилди: 3598 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик