Биринчи лига жамоалари мавсумни март ойида ўтказиладиган Ўзбекистон кубогининг дастлабки саралаш босқичи билан бошлайдилар. Унда 24 жамоа 12та жуфтликни ташкил этишади. Биринчи лигада "шерик"ликни ҳосил қилган жамоалар Кубокнинг бу босқичида ўзаро тўқнаш келадилар. Яъни бир-бирига қўшни бўлган жамоалар ўзига хос "дерби"ни юзага келтирадилар. Жамоаларни ортиқча харажатдан халос қилиш мақсадида шундай қарорга келинди. Бу босқич битта ўйиндан иборат бўлади.
Олий лиганинг 12та жамоаси мусобақага 1/16 финал босқичидан бошлаб қўшиладилар. Бу босқич ҳам битта ўйиндан иборат бўлади ва учрашувлар Биринчи лига вакили майдонида ўтказилади.
Нимчорак финалда бошлаб тўқнашувлар 2та ўйиндан иборат бўлади. Бу босқич 11-12 май ва 27-28 май кунлари ўтказилади.
"Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари эса Ўзбекистон кубоги мусобақасига фақат чорак финалдан бошлаб киришадилар. Улар финалгача ўзаро тўқнаш келмайдилар. "Локомотив" ярим финалда "Пахтакор", "Бунёдкор" эса "Насаф" билан ўйнаши мумкин.
Ўзбекистон кубоги
1/8 финал, 30 март
1. "Зомин" - "Гулистон"
2. "Чуст-Пахтакор" - "Локомотив-БФК"
3. "Хотира" - Косонсой"
4. "Оқтепа" - "НБУ-Осиё"
5. "Қўқон-1912" - "ЎзДонгЖу"
6. "Хоразм" - "Орол"
7. "Бунёдкор-2" - "Обод"
8. "Шердор" - "Ғаллакор"
9. (бўш ўрин) - "Шўртан"
10. "Пахтакор-2" - "Истиқлол"
11. "Машъал-2" - "Ғиждувон"
12. "Аланга" - "Спартак"
1/16 финал, 19-20 апрель
1-жуфтлик ғолиби - "Динамо"
2-жуфтлик ғолиби - "Металлург"
3-жуфтлик ғолиби - "Бухоро"
4-жуфтлик ғолиби - "Машъал"
5-жуфтлик ғолиби - "Нефтчи"
6-жуфтлик ғолиби - "Пахтакор"
7-жуфтлик ғолиби - "Насаф"
8-жуфтлик ғолиби - "Андижон"
9-жуфтлик ғолиби - "Навбаҳор"
10-жуфтлик ғолиби - "Сўғдиёна"
11-жуфтлик ғолиби - "Қизилқум"
12-жуфтлик ғолиби - "Олмалиқ"