Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Карло Анчелотти: «Роналдунинг дисквалификация муддати битта ўйинга камайтирилиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Испания 25-туридан ўрин олган «Эльче»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз эътиборни ўз ишимизга қаратганмиз ва 3 очко олишни истаймиз. Мавсумнинг ушбу босқичида муҳимлиги паст ёки юқори бўлган ўйинлар йўқ. "Эльче" - муаммо туғдириши мумкин бўлган жамоа ҳисобланади. Биз концентрацияни йўқотмаган ҳолда, ғалаба учун барча ишни қилишимиз керак.

Рамоснинг ўрнига Варан, Модричнинг ўрнига Ильяраменди ўйнайди. Жамоа жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарликка эга», – дейди Анчелотти.

Анчелоттининг таъкидлашича, «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг дисквалификацияси 2та ўйинга қисқартирилиши мумкин. Агар шундай бўлса, у «Эльче»га қарши навбатдаги ўйинда майдонга тушиши мумкин.

«Футбол раҳбарларининг қарорини кутишимиз керак. Умид қиламан, Роналдунинг дисквалификацияси муддати битта ўйинга қисқартирилади. Шунда у «Эльче» билан ўйинда майдонга туша олади", – дейди «Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти.

«Реал» – «Эльче» ўйини эртага соат 20.00 (Тошкент вақти билан)да бошланади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 23:05, 21.02.2014.
Ўқилди: 3270 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.