"Реал" ўзининг навбатдаги 3 очкосини қўлга киритмоқда. "Эльче"га қарши ўйинда яна Роналдусиз ҳаракат қилган мадридликлар меҳмонлар дарвозасига 3та гол уришга муваффақ бўлди.
Ўйиннинг 34-дақиқасида Ильяраменди ҳисобни очди. Ҳужумни Ди Мария бошлаб берди. Шеригидан тўпни қабул қилган Пепе Илларамендининг қулай вазиятда турганини кўрди ва унда пас берди. Асьер эса кучли зарба билан ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда эса "Реал" голларига Бэйл ва Иско муаллифлик қилишди. Хаби Алонсодан тўпни қабул қилган уэльслик футболчи олис масофадан ажойиб зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. Иско эса Бенземанинг узатмасидан кейин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Испания чемпионати, 25-тур
Реал Мадрид – Эльче 3:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 34 Ильярраменди, 2:0 – 72 Бэйл, 3:0 – 81 Иско.
"Реал Мадрид": Диего Лопес, Карвахаль, Пепе, Варан, Арбелоа, Алонсо (Каземиро, 83), Ильярраменди, Ди Мария, Бэйл, Бензема (Мората, 81), Хесе (Иско, 74).
"Эльче": Ману Эррера, Альбакар, Ломбан, Ботиа, Сисма, Р. Перес, Ривера (А. Ньигес, 73), Хави Маркес, Хиль (Эррера, 79), Коро, дель Мораль (Фидель, 74).
Огоҳлантиришлар: Ривера (40), Пепе (51), Ботиа (63), Хави Маркес (70).