Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ - Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) - Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа - Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос - Байер
19/02 01:00 Брюгге - Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт - Интер

Андижонда индор-хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Андижон олимпия захиралари коллежи манежида эркаклар ва қизлар ўртасида индор-хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. «Андижоннома» газетаси хабарига кўра, унда саккиз жамоа иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.

Андижон ихтисослашган олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактаби (ИОЗБЎСМ) Руслан Сотликов қўл остидаги ёш хоккейчилари Самарқанд, Фарғона, Андижон, АОЗК, Асака спорт коллежи, Наманган, Хоразм вилоятлари жамоалари билан учрашувда турли ҳисобларда ғалаба қозониб, 21 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилди.

Посбон Марсел Асқаров етти ўйинда ўз дарвозасидан атиги 3 тўп ўтказиб юбориб, энг яхши қўриқчи, деб топилса, Илҳом Султонов рақиб дарвозасини 12 бор ишғол этиб, тўпурарлар орасида юқори натижани қайд этди. Пешқадамдан атиги уч очко кам жамғарган «Андижон» клуби иккинчи, АОЗК 15 очкога эга бўлиб, учинчи ўрин соҳиби бўлди.

Қизлар учрашуви ҳам кескин ва қизиқарли курашлар остида ўтди. Унда ИОЗБЎСМ жамоаси фарғоналикларни 1:0, урганчлик тенгқурларини 1:0, «Учқўр-ғон-Ҳумо» (Наманган вилояти) хоккейчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бухороликларга 0:2, самарқандлик рақибларига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 15 имкониятдан 9 очко олган ИОЗБЎСМ Самарқанд ва Бухоро жамоаларидан сўнг турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 10:14, 24.02.2014.
Ўқилди: 3837 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.