"Милан" ҳужумчиси Марио Балотелли Генуядаги тунги клубларидан бирида фотографга ҳужум қилганликда айбланмоқда.
Шанба куни Марио Балотелли укаси Энох иштирок этадиган ўйинни томоша қилиш учун Лигурияга йўл олди. Ўйиндан кейин "Милан" ҳужумчиси, дугонаси Фанни ва уларнинг дўстлари ресторанлардан бирига овқатланиш учун киришган. У ерда меҳмонлар папараццига дуч келишган. Футболчи ва унинг дўстлари хира репортёрдан қочишга улгуришган. Лекин кейинчалик тунги клубда бошқа суратчига дуч келишган. Натижада футболчи ва фотограф ўртасида ҳақоратлар авж олган. Суратчининг сўзларига кўра, Балотелли уни бир неча марта тепган. "Россонери" ҳужумчисининг ўзи буни бутунлай инкор қилмоқда.
Январь ойи сўнгида Италия ОАВда Балотелли таниқли телебошловчи ва мусиқачи Франческо Факкинетти билан жанжаллашгани ҳақида маълумот тарқатилганди. Аммо кейинчалик Франческонинг ўзи бу фактни инкор қилди.