Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Осиё кубоги-2019 мезбонлигига даъвогарлар сони 4та қолди

Баҳо:
+ | -

Осиё кубоги-2019 мусобақасини қабул қилишни истаган давлатлар сони 4та қолди. Улар - Саудия Арабистони, БАА, Таиланд ва Эрон. Бу ҳақида www.aawsat.com сайти хабар тарқатди.

Хабарингиз бор, мусобақа мезбонлиги учун ариза қабул қилиш ҳақидаги эълон берилганидан кейин 11та давлат 2019 йилги турнирни ўзида қабул қилиш истагини расман билдирганди. Аммо бугунги кунги келиб давлатларнинг аксарияти бу истакдан воз кечишди. Бунга бир нечта сабаблар бор.

Биринчидан, ҳозирги кунга келиб, ОФК даъвогар давлатлардан молиявий кафолат сўрамоқда. Аммо мамлакатлар молиявий вазирлиги бундай кафолатни бермаган. Жумладан, Саудия Арабистони молия вазирлиги бу ишни пайсалга солаётганини юқоридаги манбада хабар қилинган. Боз устига бу фақат молия вазирлигини тасарруфидаги иш эмас. Мамлакат ички ишлар, меҳнат, ташқи ишлар, соғлиқни сақлаш вазирликлари, валюта агентлиги ва бошқа ташкилотлар ҳам ўз кафолатларини бериши лозим. Бундай кафолатни ОФКга топшириш муддати май ойининг охирига қадар белгиланган. Саудия Арабистони футбол ассоциацияси Ижроқўми аъзоси Ҳафиз Мадлижнинг таъкидлашича, белгиланган муддатда керакли ҳужжтлар ОФКга тақдим этилади.

Иккинчидан, ОФК 2019 йилдан бошлаб Осиё кубогининг финал босқичида иштирок этадиган жамоалар сонини 24тага оширди. Бу ҳам мезбон давлат учун жиддий муаммоларни юзага келтиради. ОФК регламентига муфовиқ, Осиё кубогини қабул қиладиган стадионларнинг ҳар бири камида 20 минг мухлисга мўлжалланган бўлиши керак. Осиёнинг камдан кам давлатлари бундай имкониятга эга. Масалан, мезбонликка даъвогарлардан бири - БААда ҳам 6та бундай стадион йўқ. Ҳаттоки, ўтган йили ўсмирлар ўртасидаги ЖЧнинг айрим ўйинлари 5000лик стадионларда ўтган.

2019 йилги Осиё кубогини ўзида қабул қилиш учун 11та давлат ариза топширганди, лекин улардан 3таси (Малайзия, Ливан ва Мьянмар) илк босқичдаёқ сафдан чиқди. Иккинчи босқичда эса Баҳрайн, Хитой, Кувайт, Уммон ўз аризасини қайтариб олди. Ҳозирги кунга келиб эса Саудия Арабистони, БАА, Таиланд ва Эрон давлатлари курашни давом эттиришади. Мезбон давлат номи шу йилнинг ноябрь ойида эълон қилинади.

Манба: www.stadion.uz.

Маълумотларга қараганда, Осиё кубоги-2019 мезбонлиги учун жиддий курашаётган амалда фақат битта даъвогар давлат қолди - БАА. Бу нарса май ойи сўнгида расман ўз тасдиғини топади. Аммо, юқорида айтилганидек, бу давлатда ҳам стадионлар билан боғлиқ муаммо бор.

Ўзбекистонда эса камида 20 минг ўриндиққа мўлжалланган 6та стадион бор - "Пахтакор", "Бунёдкор", "Насаф", "Бухоро", "Навбаҳор" ва "Нефтчи". Аммо бизда мусобақанинг очилиш ва финал ўйини учун 40минглик стадион йўқ. Бу талаб ҳам регламентда бор. Биз энг катта муаммо - бу меҳмонхоналар. Аммо ҳозирча Ўзбекистон Осиё кубоги мезбонлигига даъвогарлик қилмаяпти.

Киритилди: 13:15, 26.02.2014.
Ўқилди: 9441 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.