Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Марат Кабаев: "Хитойга қарши ўйинда Қозоғистон терма жамоасига чақиришгани ёдимдан ўчмайди"

Баҳо:
+ | -

Иқтидорли футболчи бўлиб собиқ иттифоқ чемпионатларида "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган Марат Кабаевни кўпчилигимиз яхши эслаймиз. У кейинчалик "Днепр", шунингдек Қозоғистоннинг бешта клубида ҳам тўп сурган. Айниқса павлодарлик мухлислар ёдида бу ақлли ва моҳир футболчидан ижобий таассуротлар қолган. Қозоғистоннинг илк мустақил чемпионати -1993 йилги ғолиби павлодарликлар сафида Марат Кабаев ҳам тўп сурганди.

Шуларни ёдга олган Қозоғистоннинг Sports.kz сайти куни кеча Марат Бикмаев билан интервью уюштирди.

- Марат, сиз ва Владимир Цирин, Ўзбекистоннинг икки энг машҳур футболчилари, кутилмаганда Павлодарнинг "Трактор" жамоаси аъзосига айландинглар. Ўшанда бу қандай бўлганди? Павлодарга қизиқишингиз пайдо бўлишига нима сабаб бўлган?
- 1991 йили Тошкентнинг "Умид" жамоаси аъзоси эдим. Биринчи давра якунлангач, Ағзам Гусманович Ҳисомиддинов музокара ўтказишга келди, кейин эса Асилхон Аринович Шалтинов ҳам. Улардаги оддий эзгу ният менда қизиқиш пайдо қилди, сўнг Павлодарга келдим. Ўша вақтларда катта пуллар бўлмаган. Доимий маош ва мавсум якунида автомобил беришарди.

- Қўшни мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар доимо барқарор эди деб бўлмайди. Қозоғистон клубига ўтишингизга ўз юртингизда қандай муносабатда бўлишган?
- Собиқ иттифоқ вақтида "Пахтакор"-"Қайрат" ўйинлари ҳақиқий халқаро ўйин даражасида ўтарди. Қўшни Қозоғистондан юртимизга кўплаб футбол мухлислари ўйинни кўриш учун келишар, стадион тўлиб кетарди.

Менимча, Павлодар клубига ўтганим мен ЎФФга керак бўлмай қолган вақтимда амалга ошган. Шундай экан, қандай бўлиши керак бўлган бўлса шундай бўлган.

Володя Цирин таклиф бўйича бироз кечроқ келган ва оиласи билан ўша ерда яшаб қолишган. Биз, икки оила, "Север" меҳмонхонасида бир катта оиладек ҳаёт кечирганмиз. Уларнинг яхшиликлари учун катта раҳмат айтаман.

- Шундай қилиб, Павлодарда тўрт мавсум ўйнадингиз ва 100дан ортиқ ўйинда майдонга тушдингиз, 30га яқин гол урдингиз. Ўша вақтлардаги ҳаётингиздан қандай хотиралар қолган? Ҳозир шаҳарда яқинларингиз, дўстларингиз борми?
- Ўшанда Виктор Петрович Максимович жуда яхши жамоа тузганди, унга Босим Максимович Кулаев ёрдам берган. Чемпионатнинг олтин, кумуш ва бронза медаллари, Хитойга қарши ўртоқлик учрашувига Қозоғистон термасига чақиришгани, умуман фақат ижобий таассуротлар қолган.

- Бир мавсум Қизилўрдада ҳам ўйнагансиз...
- Ҳа, 1996 йилни Қизилўрдада ўтказганман. У ерда ҳам яхши жамоа, шаҳарнинг ажойиб одамлари ёдимда қолган. Юрий Акинфович Хакимовни унутиб юбориб бўлмайди. Ҳозиргача Қалардар Аҳмедов билан алоқа қилиб турамиз.

- Павлодар ва Қизилўрдадаги мухлислар сизга қандай қарашган?
- 1994 йил Павлодарда марказий ҳимоячи позициясида ўйнай бошлагандим, "Қайсар"да ҳам худди шу ўринда ўйнашда давом этганман. Мухлислар, албатта, ғалаба қозонганингда ва голлар урганингда, ҳимояда гол ўтказмаганингда хурсанд бўлишади. Шунинг учун ҳам ҳимояда ўйнаб, голлар уриб туришга ҳаракат қилдим. Уддасидан чиқдимми, бунисига мухлислар баҳо беришади.

- Эслашимча, биринчи марта таниқли қизингиз Алина ҳақида у айнан Павлодарда бадиий гимнастика билан шуғулланаётган вақтида эшитганман.
- Ҳа, Алина Павлодарда профессионал мураббий кўмагида шуғулланган. Албатта, улардан кўп нарса ўргангани аниқ.

- Қачондир Алина Кабаеванинг халқаро майдонда Қозоғистон шарафини ҳимоя қилиши эҳтимоли ҳеч бўлганми?
- Менга ҳатто бадиий гимнастика бўйича Қозоғистон жамоасига ҳомийлик қилишимга ҳам тўғри келган. Ё 1993, ёки ё994 йил Қозоғистон терма жамоаси Япониядаги халқаро турнирга жўнаб кетиши керак эди, аммо пул бўлмаган. Менга эса ўшанда "подъемний" беришганди - 2 минг доллар. Уни қизларнинг сафари учун берганман. Шундай экан, Алина ўз вақтида Қозоғистон шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилган.

- Футболчилик фаолиятингизни якунлагандан сўнг нима билан шуғулланганингиз ҳақида гапириб беринг: қозоғистонлик мухлислар бу ҳақида жуда кам нарса билишади.
- Бутсаларимни михга илгач 10 йилга яқин Тошкентдаги "Чиғато" футбол мактабида мураббий бўлиб ишладим. Кейин "Олмалиқ" ёшларини шуғуллантирдим, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва "Қизилқум" клубларида бош мураббий сифатида фаолият юритдим. Сўнг "Пахтакор" селекция бўлими раҳбари сифатида ишладим. 2012 йили Қурбон Бердиев мени "Рубин"га, катта мураббий-селекционер лавозимига таклиф қилди. Менга Осиё ва Қозоғистон ҳудудлари топширилганди.

- Орадан бироз вақт ўтиб, ўзбек футболчилари яна Қозоғистонда пайдо бўла бошлашди. Нима деб ҳисоблаймсиз, бу нима билан боғлиқ?
- Ўзбекистонлик футболчиларнинг Қозоғистонга келиши борасида бир мисол: айтинг-чи, нега "Зенит" ўйинчилари "Спартак"ка ёки "Спартак" аъзолари "Зенит"га ўтишяпти? Футболда ҳаёт шунақа.

- Қачондир Қозоғистонга энди ўйинчи сифатида эмас, мураббий-мутахассис сифатида келишингиз имкони борми?
- Балки, нега бўлмасин? Фақат Яратган билгувчи.

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 09:47, 01.03.2014.
Ўқилди: 6303 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.