Кириш Регистрация
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон
01/10 13:00 Сентрэл Кост 1-2 Бурирам Юнайтед
01/10 15:00 Кавасаки Фронтале 0-1 Квангжу
01/10 15:00 Поханг Стилерс 3-0 Шангхай Порт
01/10 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Шангхай Шенхуа
01/10 21:00 Сепоҳон 4-0 Истиқлол Душанбе
01/10 21:00 Шаржа 2-2 Ал-Виҳдат
01/10 21:45 Зальцбург 0-4 Брест
01/10 21:45 Штутгарт 1-1 Спарта
01/10 23:00 Ал-Ҳилол - Аш-Шорта
01/10 23:00 Ал-Ғарафа - Ал-Айн
01/10 23:59 Арсенал - ПСЖ
01/10 23:59 Байер - Милан
01/10 23:59 Боруссия Д - Селтик
01/10 23:59 Барселона - Янг Бойз
01/10 23:59 Интер - Црвена Звезда
01/10 23:59 ПСВ - Спортинг
01/10 23:59 Слован - Манчестер Сити

«Атлетико» сўнгги марта «Реал»ни бир мавсумда 2 марта 1951 йил енганди (превью)

Баҳо:
+1 | -

Мазкур дам олиш кунлари Европа миллий чемпионатларида бўлиб ўтадиган марказий ўйинларга қисқача превью шаклида тўхталиб ўтамиз.

Италия, 26-тур. "Рома" - "Интер"
- "Рома" А серия доирасида "Интер"га қарши бўлиб ўтаётган ўз  уйидаги сўнгги 4та ўйинда мағлубиятга учрамаяпти (3та ғалаба, 1та дуранг).
- "Рома" 1994/95-йилги мавсумдан бери илк марта "Интер"ни бир мавсумда икки марта мағлуб этиши мумкин.
- "Рома" ўз уйида сўнгги марта 2013 йилнинг 7 май куни мағлубиятга учраганди ("Кьево" - 0:1).
- Алессандро Алоренци ушбу мавсум давомида 16 марта алмаштирилган. Бу А сериянинг ушбу мавсумдаги рекорди ҳисобланади.
- "Интер" ҳужумчиси Паласио жамоанинг барча 25та ўйинида майдонга тушган ягона футболчи ҳисобланади.
- "Интер"нинг ушбу мавсумда урган 43та голидан фақат биттаси италиялик футболчига тегишли (Андреа Раноккья).

Англия Лига кубоги, финал. "Манчестер Сити" - "Сандерленд"
- "Манчестер Сити" 1976 йилдан буён илк марта Англия Лига кубогида иштирок этади. Ўшанда улар "Ньюкасл"ни мағлубиятга учрата олишган (2:1).
- "Сандерленд" эса шу пайтгача Англия Лига кубоги финалида бир марта иштирок этган ва "Норвич"га ютқазган (0:1).
- "Манчестер Сити" иштирокидаги барча финаллар ҳамиша (1970, 1974, 1976) 2:1 ҳисоби билан тугайди (икки марта "Сити" фойдасига).
- "Сандерленд" "Манчестер Сити"га қарши сўнгги 5та ўйиндан атиги биттасида ютқазган (3та ғалаба ва битта дуранг).
- "Сандерленд" футболчилари Лига кубогида 19та сариқ карточка олишган. Бу барчадан юқори кўрсаткич. "Сити" ҳисобида эса 6та огоҳлантириш бор.
- "Сити" Лига кубогининг ушбу мавсумида 19-1 кўринишида тўплар нисбатини қайд этиб турибди.

Испания, 26-тур. "Атлетико" - "Реал"
- "Реал" "Висенте Вальдерон" стадионида бўлиб ўтган сўнгги 6та дербида ғалаба қозонган. Шунингдек, "Атлетико" майдонидаги 12та ўйинда мағлубиятга учрамаяпти (10та ғалаба, 2та дуранг).
- "Реал" "Атлетико"га қарши кечаётган сафар ўйинларининг сўнгги 6тасида рақиб дарвозасини камида 2 мартадан ишғол қилмоқда.
- "Атлетико" 1950/51 йилги мавсумдан бери илк марта "Реал"ни бир мавсумда 2 марта мағлуб этиш имкониятига эга.
- "Атлетико" ўз уйидаги чемпионатининг сўнгги 14 ўйинида мағлубиятга учрамаяппти (11 ғалаба, 3та дуранг).
- "Атлетико" сўнггги 6та расмий ўйиндан 4тасида гол ура олмаяпти (жумладан, улардан иккитаси "Реал"га қарши Кубок баҳслари).
- "Реал" сўнгги 26та расмий ўйинда бирорта ҳам мағлубиятга учрамади (22 ғалаба ва 4 дуранг).

Италия, 26-тур. "Милан" - "Ювентус"
- "Милан" ўз уйида "Ювентус"га қарши бўлиб ўтган сўнгги 7та ўйиндан биттасида ютқазган (3та ғалаба, 3та дуранг).
- Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинида энг кўп қайд этилган натижа - дуранг: 57та дуранг, 56та "Ювентус" ғалабаси ва 48та "Милан" ғалабаси.
- "Ювентус" 1994/95-йилги мавсумдан бери илк марта "Милан"ни бир мавсумда икки марта мағлуб этиши мумкин.
- "Милан" ҳозирда 25 турдан кейин 35 очкога эга бўлиб турибди. Миланликлар сўнгги марта 1996/97 йилда худди шундай паст натижа қайд этишганди.
- Италия чемпионатининг ушбу мавсумида "Милан"нинг 16 нафар футболчиси гол уришга муваффақ бўлишган. Бу мусобақадаги энг юқори кўрсаткич. "Ювентус"нинг голлари эса 14 нафар футболчи ҳисобига ёзилган.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 11:13, 01.03.2014.
Ўқилди: 3975 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.