Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Арсен Венгер: «Пенальти — ҳакамнинг «Сток» учун ажойиб совғаси»

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Сток Сити"га қарши ўйинда ўз жамоасининг ўйинидан ҳам, ҳакамнинг ҳаракатларидан ҳам қониқиш ҳосил қилмаганини таъкидлади.

Ўйиндаги ягона гол учрашув тугашига 15 дақиқа қолганида Лоран Косьелни тўпни қўли билан ўйнагани учун белгиланган пенальтидан киритилди. Франциялик мутахассиснинг фикрича, унинг ватандоши бу вазиятда тўпни атайлаб қўли билан ўйнамаган.

"Бу "Сток Сити" учун ҳакам томонидан ажойиб совға бўлди. Косьелни рақиб билан бир ярд масофада турганди. Бундай масофадан у қандай қилиб қўлини олиб қолишга улгурарди? Бунинг имкони йўқ эди. Бундай ўйиндаги мағлубият — фожиали воқеа ва ортга қадам.

Биз ўзимиз истаган ўйинни намойиш қила олмадик. Чемпионатда ғалаба қозониш учун яхши ўйин намойиш қилишингиз шарт. Ҳимояда ёмон ўйнамадик. Менимча, шунчаки омадимиз келмади. Ҳужумда эса етарли вазиятларни содир эта олмадик. Биз ўз имкониятларимиздан паст ўйнадик. Чемпионлик учун имкониятларимизни ерга уриб юбормайман. Кейинги ўйинда яхши ўйнашимиз керак", дейди Венгер.

28-турдан кейин "Арсенал" 3-ўринга тушди ва "Челси" билан орадаги фарқ 4 очкога етди.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 00:52, 02.03.2014.
Ўқилди: 2938 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.